Архив

Кеча, 21:02

Орзудаги Конституция

Ўзбекистон Конституцияси куни колумнист Комил Жалилов ҳокимият тармоқлари ўртасида ўзаро тийиб туриш ва мувозанатни сақлашнинг демократик тизимини барпо этиш, шу орқали жамият ва давлатни коррупциядан халос этиш учун пойдевор яратиш мақсадида Асосий қонунга қандай ўзгартиришлар киритиш зарурлиги ҳақида фикр юритди.

Кеча, 15:22

Олаф Шольц Германиянинг янги канцлери этиб сайланди

2018 йилдан буён молия вазири ва вице-канцлер лавозимларида ишлаб келаётган Социал-демократик партия аъзоси Олаф Шольц Германия федерал канцлери этиб сайланди. Унинг номзодини Бундестагнинг 395 депутати қўллаб-қувватлади.

Кеча, 14:51

ДХХ республика бўйича жами 24,5 кгдан ортиқ гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Фарғона, Андижон, Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда ўтказилган текширувларда жами 5,450 кг «опий», 19,2 кг «гашиш» ҳамда 2990 дона «Трамадол» аниқланиб, мусодара қилинди.

Кеча, 13:57

Туман сабабли Ўзбекистон аэропортларида бир неча рейслар кечиктирилди

Қуюқ туман тушгани сабабли Урганч, Нукус ва Навоий аэропортлари фаолиятига ўзгаришлар киритилди. Жумладан, Тошкентдан Урганч ва Нукусга амалга оширилган парвозлар кечиктирилди.

Кеча, 10:07

Маданият вазирлиги ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни бошлади

Маданият вазири Озодбек Назарбеков вазирлик ходимлари иш фаолияти давомида дўппи кийишни режалаштирганини маълум қилди. У буни қадриятларни ҳаётга қайтариш деб атаб, барча соҳа ходимларини мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлашга чақирди. Фото.

Кеча, 09:45

Фото: Деновдаги портлаш оқибатлари

Деновдаги савдо марказидаги портлаш овози бир неча километр узоқликдан эшитилди. Яқин атрофдаги бинолар, жумладан, турар-жой бинолари жиддий шикастланган. Портлашнинг тахминий сабаби сифатида газ қурилмаларидан фойдаланиш қоидаларининг бузилиши айтилмоқда. «Газета.uz» фавқулодда ҳодиса жойидан суратларни эълон қилди.

7 декабр 2021, 23:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда Африка давлатлари ва Гонгконгдан келган фуқароларнинг 14 кунлик карантинга олиниши, Жанубий Кореяда коронавируснинг омикрон штамига чалинганлар сони 36 нафарга етгани, Беларусда пиротехника воситалари сотилишига рухсат берилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 декабр 2021, 22:00

7 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Mercedes`дан Cadillac`гача: амалдорларнинг қандай машинада юриши, Конституция куни арафасида 182 маҳкумнинг афв этилиши, «Қўйлиқ» бозорининг кўчирилиши, Деновдаги савдо мажмуасида портлаш оқибатида 2 кишининг ҳалок бўлиши, банк карталаридан пул ечиб олиниш сабаблари ўрганилаётгани, АҚШ сенаторларининг Ўзбекистонга босим ўтказишга чақириғи — «Газета.uz» нинг 7 декабрдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

7 декабр 2021, 21:52

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ваколатлари кенгаяди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига янги ваколатлар берилди. Эндиликда агентлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг электрон маълумотлар базаларидан коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни олиши ва жиноят ишини қўзғатиш ёки бошқа чораларни кўриш учун коррупция фактлари тўғрисидаги хабарларни юбориш ва натижалари бўйича қабул қилинган қарор тўғрисида маълумотни талаб қилиши мумкин.

7 декабр 2021, 21:46 1

Президент Конституцияга қатор ўзгартишлар киритишни таклиф қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституция куни муносабати билан йўллаган табригида асосий қонунга ўзгартиришлар киритишни таклиф қилди. У инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалдаги тизим самарасини ошириш мақсадида Конституцияда болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш масалалари ҳам ўз аксини топиши кераклигини таъкидлади.

7 декабр 2021, 20:40

Конституция куни арафасида 182 нафар маҳкум афв этилди

Президент фармони билан Конституция куни арафасида билиб-билмай жиноят содир этган, қилмишига чин дилдан пушаймон бўлиб, тузалиш йўлига қатъий ўтган 182 нафар маҳкум афв этилди. Уларнинг 6 нафарини чет эл фуқаролари, 6 нафарини 60 ёшдан ошганлар, 9 нафарини аёллар ва 25 нафарини тақиқланган ташкилотларга алоқадор бўлганлар ташкил этди.

7 декабр 2021, 19:07

Қуролли кучларнинг 30 йиллигига эсдалик нишони таъсис этилди

Президент Қуролли кучларга 30 йил эсдалик нишонини таъсис этиш тўғрисидаги фармонни имзолади.

7 декабр 2021, 18:00

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 12,46 сўмга кўтарилиб, 10 782,24 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро ва рубль курслари эса пасайди.

7 декабр 2021, 17:55

АҚШ инсон ҳуқуқлари бузилаётгани туфайли Пекиндаги Олимпиадага дипломатик бойкот эълон қилди

АҚШ ҳукумати инсон ҳуқуқлари бузилаётгани сабабли 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтадиган Олимпиадага дипломатик бойкот эълон қилди. Хитой бунга жавобан Америка вакилларининг Олимпиадада бўлмаслиги «ҳеч кимни хавотирга солмаслигини» таъкидлади.

7 декабр 2021, 17:43

Хитой компанияси Фарғонада технопарк ва қуёш электр станцияси қуришни режалаштирмоқда

Хитой компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 млн доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар ерда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Станцияда ишлаб чиқарилган электр энергияси технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтирилади.

7 декабр 2021, 17:35

Қорақалпоғистон ҳудудида янги қуш тури — чўл буқаси аниқланди

Қорақалпоғистонда Республикасида шамол электр станциясини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаси доирасида баҳорги мониторинг чоғида янги қуш тури — чўл буқаси топилди. Ушбу қуш Энергетика вазирлиги лойиҳаларининг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш жараёнида аниқланган.

7 декабр 2021, 17:20

Йил бошидан бери шаҳарлараро автобусларда йўлкира нархи 9,4 фоизга ошди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ноябрь ойида шаҳарлараро автобусда йўлкира нархлари октябрь ойига нисбатан ўртача 0,4 фоизга ошди. Йил бошидан бери бу кўрсаткич 9,4 фоизга қимматлашган.

7 декабр 2021, 17:08

Бойсун тумани ҳокимлиги 398 млн сўмга Trailblazer харид қилди

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими фармойиши билан техник носоз Captiva-2 хизмат автомобили бепул тарзда туман прокуратурасига ўтказилди. Шундан сўнг, ҳокимлик 398 млн сўмлик Trailblazer машинасини харид қилиш учун шартнома тузган. Бироқ, ҳукумат қарори билан туман ҳокимларига 270 млн сўмгача бўлган хизмат автомобилини харид қилишга рухсат этилган.

7 декабр 2021, 16:23

АҚШ сенаторлари Давлат департаменти ва президентни Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди

АҚШ сенаторлар гуруҳи Оқ уй ва Давлат департаментини инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият сабабли Ўзбекистонга босим ўтказишга чақирди. Уларнинг фикрича, Ўзбекистондаги ислоҳотлар сустлашган, мамлакатда эркин сўз ҳуқуқи чекланмоқда. ОАВ фаолиятида ҳам муаммолар кузатилмоқда.

7 декабр 2021, 15:59

Зангиота 1-сон шифохонасида 11 ойда 422 нафар чақалоқ дунёга келган

Зангиота 1-сон юқумли касалликлар шифохонаси директори ўринбосари Ҳилола Алимова йил давомида марказда 422 нафар чақалоқ дунёга келганини маълум қилди. Ҳозирги кунда яна 64 нафар ҳомиладор аёл даволанмоқда, уларнинг 3 нафари реанимация бўлимида. Қолаверса, шифохонада 7 нафар чақалоқ ва 18 ёшгача бўлган 97 нафар бола даво муолажаларини олмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг