2 февраль куни 2025 йилги илк Paris Grand Slam мусобақаси доирасида Халқаро дзюдо федерацияси 2024 йил якунлари бўйича Judo Awards 2024 маросими ўтказди. Унда Олимпия ўйинлари чемпиони Диёра Келдиёрова ва унинг мураббийи Марко Шпиттка номзоди энг яхшилар қаторидан ўрин олди.

Хусусан, Диёра Келдиёрованинг Париж Олимпиадасида нимчорак финал баҳсида япониялик Ута Абе устидан қозонган ғалабаси «Йил воқелиги» деб топилди. Шунингдек, Диёранинг мураббийи Марко Шпитка «Аёллар терма жамоаларининг энг яхши мураббийи» номинациясида ғолиб бўлди.

Диёра Келдиёрова аёллар ўртасида йилнинг энг яхши дзюдочиси номинациясида ҳам кучли учликдан ўрин олганди. Бироқ танлов натижаларига кўра, мазкур йўналишда канадалик Криста Дегучи совриндор бўлди.

Халқаро федерация ғолибларни 8 та йўналиш бўйича танлади. Бунда:

  • «Болалар учун дзюдо номинацияси»да Франция;
  • «Тинчлик учун дзюдо» йўналишида Жанубий Африка;
  • «Йил воқелиги» — Диёра Келдиёрованинг енгилмас рақиби Ута Абе устидан қозонган ғалабаси;
  • Йилнинг энг яхши мураббийлик ютуғи — Диёра Келдиёрованинг мураббийи Марко Шпитка (аёллар ўртасида), Франциялик мураббий Баптисте Лерой (эркаклар ўртасида);
  • «Янги юлдуз» — Жон Бенжамин Гава (Франция);
  • «Йил дзюдочиси» — Ҳидаят Ҳейдаров (Озарбайжон);
  • «Аёллар ўртасидаги йил дзюдочиси» — Криста Дегучи (Канада)
  • «Йил иппони» номинациясида Тедди Рейнер (Франция) ғолиб деб топилди.