Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон ва Озарбайжон ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда

Ўзбекистон ва Озарбайжон расмийлари ID карталарни ўзаро тан олиш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу икки мамлакат фуқароларига «загран» паспортсиз чегарани кесиб ўтиш имконини беради.


дайжест

Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкумларни алмашади

Ўзбекистон ва Қирғизистон маҳкум фуқароларни бир-бирига топширади. Қонунчилик палатаси бу ҳақдаги қонунни қабул қилди. Ҳозирда Ўзбекистонда 45 нафар қирғизистонлик, Қирғизистонда 96 нафар ўзбекистонлик маҳкум ўз жазосини ўтамоқда.


дайжест

Депутатлар Сув кодекси бўйича қонун лойиҳасини қабул қилди ва Сенатга юборди

Қонунчилик палатаси депутатлари Сув кодексини тасдиқлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.


дайжест

Маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади

Ўзбекистонда маъмурий суд иш юритувида дастлабки эшитув институти жорий этилади. Маъмурий судга низоларни ҳал этиш жараёнида судга ҳурматсизлик қилиниши ва ажрим бўйича чоралар кўрмасликка оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриш ваколати ҳам берилади.


Иқтисодиёт

дайжест

Деҳқон хўжаликлари ва томорқани ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилади

Томорқа ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича алоҳида кенгаш тузилиб, унинг ҳузурида UzAgroStar холдинги ва мева-сабзавот етиштирувчи компаниялар ташкил этилади. Фойдаланилмаган ерлар учун солиқ ставкаси оширилади.


дайжест

Ўзбекистондаги 250 мингта уй ва объект қуёш панеллари билан жиҳозланади — Бош прокуратура

2025 йилда Ўзбекистонда 250 мингта объектни, жумладан, 150 мингта уйни қуёш панеллари билан жиҳозлаш режа қилинмоқда, дея хабар қилди Бош прокуратура. Топшириқни бажариш учун жойларда ҳокимлик, «Ўзэнергоинспекция», банклар ва бошқа идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар тузилади.


Жамият

дайжест

Журналист Рухсора Ғофурова ИИБга чақиртирилди, банк мансабдорларига эса жиноят иши қўзғатилди. Ўзи нима гап?

MY5 телеканали мухбири Рухсора Ғофурованинг ўзгалар номига кредит олганликда гумон қилинаётган банк ходимаси ҳақидаги материали муҳокамаларга сабаб бўлди. Материал сабаб журналист ИИБга чақиртирилган. Банк мансабдорларига нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди. «Газета.uz» жараён тафсилотларини ўрганди.


дайжест

Аёлларга нисбатан зўравонлик учун тажовузкорлар қандай жазоланяпти ва оиладаги зўравонликка қарши курашда нималарни ўзгартириш керак?

Nemolchi.uz лойиҳаси фаоли Нигина Худайбергенова Жиноят кодексига 2023 йили киритилган маиший зўравонлик тўғрисидаги модда қандай қўлланилаётганига аниқлик киритиш мақсадида судларнинг 400 дан ортиқ қарорларини ўрганиб чиқди. Асосий хулоса — аёлларни ҳимоя қилиш учун битта модда етарли эмас.


дайжест

Фарғонада Damas бошқарувидаги 17 ёшли бола BYD билан тўқнашиб вафот этди

Олтиариқ туманида баённома тузилган BYD Song автомобилини олиб кетаётган ЙПХ инспектори ЙТҲга учради. 17 ёшли Damas ҳайдовчиси иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга чиқиб кетиб у билан тўқнашди. Оқибатда бола шифохонада вафот этди.


дайжест

️Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади

Э️нди олий маълумотли кадрларга бўлган давлат буюртмаси махсус платформа орқали шакллантирилади. Эҳтиёж 4 йиллик даврга ишланиб, тенденциялар асосида платформага тузатишлар киритилади. Унда расмий банд аҳоли сони, бўш иш ўринлари ва битирувчилар ҳақида маълумотлар мавжуд бўлади.


дайжест

Жамоатчилик норозилигига сабаб бўлган Андижондаги Навоий боғида қурилиш ишлари бўлмаслиги маълум қилинди

2024 йилнинг кузида Андижондаги Алишер Навоий номидаги истироҳат боғи ҳудудида ишбилармонлик маркази, кўп қаватли турар жой мажмуалари қурилиши маълум бўлганди. Бу эса жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Вилоят ҳокимлигига кўра, боғ фақат реконструкция қилинади ва замонавий кўринишга келтирилади.


дайжест

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди, кечалари совуқ сақланиб туради

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси совуқ сақланиб туради, кундузи ҳарорат +5…+8 даража, жанубда эса +10…+12 даражагача илийди.


дайжест

Депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди

Ўзбекистонда депутатлар фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Концепцияда диний соҳадаги давлат сиёсатининг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари ва уларни амалга ошириш механизмлари белгиланган.


дайжест

Тошкент вилоятида эркак тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди

Ангрен шаҳрида 31 ёшли телефон устаси тузатиш учун қолдирилган телефондан 9 млн сўм ечиб олди. Эркак пулни шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди ва жиноят иши қўзғатилди.


дайжест

Ўзбекистонда 2024 йилда ҳар учинчи ЙТҲ юк ва йўловчи транспорти иштирокида содир бўлди

2024 йилда Ўзбекистонда 9364 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, шундан 3045 таси (32,5%) юк машиналари ва йўловчи ташувчи транспортлар иштирокида содир бўлди. ЙТҲларнинг деярли ярми Damas иштирокида бўлган. 351 та ЙТҲда ҳайдовчилар рулда ухлаб қолган, оқибатда 189 киши ҳалок бўлган.


дайжест

Жанубий Кореядаги ўзбек меҳнат муҳожирлари орасида иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп — Миграция агентлиги

Жанубий Кореяга ишга юборилган ўзбекистонликлар орасида шартномадаги иш жойини ташлаб кетиш ҳолатлари кўп учраяпти. Ҳозир у ердаги Ўзбекистон фуқароларининг 9,6 фоизи нолегал мақомида. Миграция агентлигига кўра, «агар кўрсаткич 10 фоизга етса, Корея биз билан миграция алоқаларини тўхтатиши мумкин».


Маданият

дайжест

Тест: Леонид Гайдай фильмларини қанчалик яхши биласиз?

«Ишбилармон кишилар», «Иван Васильевич касбини ўзгартиради», «Гугуртга кетиб» каби фильмларнинг таржималари ўзбек дубляж санъатининг энг ёрқин намуналаридир. Бир режиссёр томонидан суратга олинган бу фильмлардаги кўп гаплар «қанотли ибора»га айланиб кетган. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.


Спорт

дайжест

Чемпионлар лигаси ўтиш ўйинларига қуръа ташланди: «Манчестер Сити» «Реал» билан ўйнайди

Европа Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига ўтиш ўйинлари учун қуръа ташланди. «Манчестер Сити» нимчорак финал йўлланмаси учун «Реал» билан ўйнайди. Бу жуфтлик ғолибини эса кейинги босқичда «Атлетико» ёки «Байер» кутади.


дайжест

Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси бўлди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Шерзод Ҳидоятов Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раис этиб сайланди.


Жаҳон

дайжест

Вашингтондаги авиаҳалокат пайтида аэропортда диспетчерлар етишмаган, вертолёт эса керагидан баландроқ учган — NYT

American Airlines йўловчи самолёти ҳарбий вертолёт билан тўқнашган куни Вашингтон аэропортида диспетчерлар етишмаган, деб ёзмоқда NYT. Бундан ташқари, вертолёт белгиланган йўналишдан четга чиқиб, меъёрдан юқори баландликда учган.


дайжест

Украина уруш бошидан буён Марказий Осиё мамлакатларининг 30 га яқин фуқаросини асирга олган — Украина Адлия вазирлиги

Украина Адлия вазирлиги 2022 йил февраль ойида Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланганидан бери Марказий Осиё давлатларининг 30 га яқин фуқароси Украина томонидан асирга олингани ҳақида хабар берди.


дайжест

Трамп жуда кўп гапираётгани учун Оқ уй қўшимча стенографистларни ёлламоқчи

Дональд Трампнинг нутқларини қайд этиб улгурилмаётгани учун Оқ уй қўшимча стенографистларни ёллашни режа қилмоқда. Трамп, хусусан, лавозимининг биринчи ҳафтасида омма олдида салкам 8 соат гапирди ва 81,2 мингта сўз ишлатди.


дайжест

Қозоғистонда ҚҚСни 12 фоиздан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда

Қозоғистонда «бюджет инқирози» фонида қўшилган қиймат солиғи ставкасини 12 дан 20 фоизгача ошириш муҳокама қилинмоқда. Айни вақтда иш берувчиларнинг ижтимоий солиғи ва мажбурий пенсия тўловларини бекор қилиш таклиф қилинмоқда. Қосим-Жомарт Тоқаев ҳам солиқ ислоҳотлари зарур эканини таъкидлади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!