Тошкент Фотосуратлар уйида 24 январь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Фоторассомлар шуъбасига аъзо 22 фотосуратчи ва 50 га яқин фотоҳаваскорнинг қўшма кўргазмаси очилди.
Фото: Мурод Юсуф / «Газета.uz»
Фотосуратлар уйининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда охирги икки йилда олинган 500 га бадиий сурат намойишга қўйилган. Улар асосан табиат, спорт, миллий анъаналар, маданият каби мавзуларга алоқадор.
Кўргазма 2 февралгача давом этади.
20 йиллигини нишонлаётган Тошкент Фотосуратлар уйи
«Газета.uz» мухбири Мурод Юсуф кўргазма очилишида қатнашиб, фоторепортаж тайёрлади.