Туркиянинг Болу провинциясидаги Карталкая тоғ-чанғи курортида меҳмонхонада ёнғин содир бўлди. Оқибатда 10 киши ҳалок бўлди, 32 киши жароҳат олди, дея хабар бермоқда Daily Sabah.
Ёнғин 21 январга ўтар кечаси 11 қаватли меҳмонхонанинг тўртинчи қаватида бошланган, у тез орада бутун бинони қамраб олган. Ёнғинни ўчиришда 200 дан ортиқ қутқарувчи иштирок этди.
https://twitter.com/anadoluajansi/status/1881587402151522366?ref_src=twsrc%5Etfw%7Ctwcamp%5Etweetembed%7Ctwterm%5E1881587402151522366%7Ctwgr%5E%7Ctwcon%5Es1_c10&ref_url=
Болу вилояти раҳбари Абдулазиз Айдин ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ёнғин ресторан жойлашган қаватда бошланган. Ҳодиса содир бўлган пайтда меҳмонхонада 234 нафар меҳмон бўлган. Меҳмонхонада қанча ходим бўлгани номаълум.
Grand Kartal меҳмонхонасида юз берган ёнғин вақтида айрим мижозлар ваҳимага тушиб, деразалардан сакрашга ҳаракат қилди, деб ёзди Milliyet нашри.
Карталкая тоғ-чанғи курорти Истамбулдан тахминан 270 километр узоқликда бўлиб, Кероглу тоғлари ҳудудида жойлашган машҳур дам олиш маскани саналади.