Полковник Абдураззоқ Абдумуталипович Абдухолиқов ФВВ Махсус вазифалар бўйича республика қутқарув маркази бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz»га вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Мутахассис 2020 йилдан ҳозирга қадар Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётганди. У 2018 йилда Тошкент вилояти ишки ичлар бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармасини ҳам бошқарган.

Айни вақтга қадар Республика қутқарув маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритган Исмоил Шарипов эса «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ ва «Навоийуран» ДК объектларида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш марказига бошлиқ этиб тайинланди.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Шукрулло Аюбов Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У бунга қадар Бошланғич тайёргарлик ва малака ошириш маркази бошлиғи лавозимида фаолият юритган.