Ўзбекистонда 2024 йил аввалги йилларга нисбатан сокинроқ ўтди, дейиш мумкин. У (2023 йилдаги каби) аномал совуқлар ва (2022 йилдаги каби) блэкаутларсиз ўтди, аммо экология, энергетика ва транспорт инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар бу йилда ҳам ўз долзарблигини йўқотмади. Мамлакат бир тану бир жон бўлиб спортчиларнинг Олимпиада ва Паралимпиададаги ютуқларини кузатиб борди, сўнгги икки йилда иккинчи (парламент ва маҳаллий кенгашларга) сайловларни ўтказди ва фаол ташқи сиёсат юритишда давом этди. «Газета.uz» якунига етган 2024 йил қандай ўтганини саналар кетма-кетлиги бўйича тартибланган фотосуратлар орқали ёдга олишни таклиф этади.
2023 йил декабрида Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида энг юқори ўринларга чиқди. Бу ҳолат 2024 йил январида ҳам давом этди. Йил сўнгида ёғингарчиликсиз совуқ ҳавонинг туриб қолиши ҳаво сифати билан боғлиқ муаммони яна долзарблаштирди. Жамоатчилик йил давомида ҳаво ифлосланиши муаммосини янада фаолроқ кўтара бошлади. Муаммога, ва ниҳоят, расмийлар ҳам очиқ муносабат билдиришни бошлади. Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва сиёсий партиялар муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қилди, бироқ бу таклифларнинг кўпи ҳали рўёбга чиқарилгани йўқ ва умуман аввалбошданоқ амалга оширилишига шубҳа билан қаралганди.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Январда мамлакатга электр қувватида ҳаракатланувчи илк чиқинди ташувчи машина олиб келинди. Транспортни экология вазири Азиз Абдуҳакимов қабул қилиб олди. Машинани Жиззах вилоятида синовдан ўтказиш режалаштирилган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев 24 январь куни Пекинда Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ташриф муносабати билан Пекиндаги Хитой миллий санъат ва ҳунармандчилик музейи — Хитой номоддий маданий мероси музейида Ўзбекистоннинг тасвирий ва халқ амалий санъати кўргазмаси ташкил этилди.
Тошкент халқаро аэропортида йил давомида сезиларли ўзгаришлар юз берди. Январь ойида бу ерда йўловчилар учун меҳмонхона очилди.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Мамлакатда дарахтлар кесилиши билан боғлиқ ҳолатлар камайганига қарамай, ахборот маконида вақти-вақти билан дарахтлар кесилганига доир чиқиб қоладиган хабарлар жамоатчиликни ларзага солмоқда. Хусусан, февраль бошида Қашқадарёда канални реконструкция қилиш вақтида 150 та дарахт кесиб ташлангани маълум бўлди.
Туҳмат ва товламачиликда айбланиб, 6,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган блогер Отабек Сатторий 2024 йил февралида озодликка чиқди.
Февраль ойида Самарқанд ва Жиззах вилоятларига кучли шамол ёпирилди. Табиий офат 130 мингдан ортиқ абонентнинг электр таъминотидан узилиб қолишига сабаб бўлди, биноларнинг томларини учириб юборди.
Беларусь президенти Александр Лукашенко февраль ойида бир неча кунни Ўзбекистонда ўтказди. Расмий тадбирлардан сўнг у президент Шавкат Мирзиёев билан бирга «Амирсой» тоғ-чанғи курортига борди.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд куни муносабати билан «Газета.uz» Тошкент метрополитенининг «Алишер Навоий» станцияси меъмори Яшнар Мансуров билан интервью эълон қилди.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Тошкентдаги Бешёғоч майдони реконструкция қилинди. Лойиҳа муаллифлари бир неча ўн йил деганда биринчи марта майдондаги «зебра»ларни очиб, чорраҳага инсоний қиёфа бермоқчи бўлганди. Аммо кўп ўтмай бу «зебра»лардан пиёдаларнинг юриши тақиқлаб қўйилди ва энди улар, аввалгидек, ерости ўтиш жойидан ҳаракатланишлари керак (аммо у кўплаб пиёдалар учун ноқулай).
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги.
Ўзбекистонда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи ваколатхонаси очилди.
Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонида «Қутб бўриси» колониясида ҳалок бўлган россиялик мухолифатчи Алексей Навалний хотирланди.
Фото: Илья Семендеев / «Газета.uz».
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг Enter Engineering компанияси томонидан қурилаётган мисни бойитиш фабрикаси қурилиш майдонида 20 февраль куни том қулади. Ҳодиса оқибатида Ҳиндистоннинг уч фуқароси ҳалок бўлди.
Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл компаниялари раҳбарлари 21 февраль куни «Ҳайратон — Мозори-Шариф» йўлини реконструкция қилишга бағишланган маросимда қатнашди.
Фото: «Ўзбекистон темир йўллари»
Суд Ҳиндистоннинг «Док-1 Макс» ва «Амбронол» дори воситаларидан салкам 70 нафар боланинг вафот этиши билан боғлиқ иш бўйича айбланувчиларга ҳукм чиқарди. Кўплаб оилалар ҳали ҳам компенсация пулларини олгани йўқ.
Фото: Шоҳрух Хайдаров / «Газета.uz».
Ўзбекистонда аёлларнинг йўловчи автобусларини бошқаришига рухсат берилди. Суратда — Саодат Шерматова Тошкентда автобус ҳайдаш бўйича амалий машғулотда.
Бухорода «Боқий Бухоро» сайёҳлик маркази қурилиши учун шаҳар марказидаги бино ва иншоотларни бузиш бошланди.
Фото: Шаҳзод Ҳабибуллаев / «Газета.uz».
Тошкент марказида Ўзбекистондаги ҳозирча энг йирик савдо-кўнгилочар марказ — Tashkent City Mall’нинг очилиши пойтахт учун муҳим воқеага айланди. Март ойида бу ерда президент Шавкат Мирзиёев ҳам меҳмон бўлди.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Тошкентда 15 март куни тонгда кузатилган смог. Бундай ҳолатлар шаҳар аҳли учун одатий ҳолга айланиб улгурди.
Бухоро вилояти Когон туманида 18 март куни 27 ўқувчини олиб кетаётган автобус ағдарилди. ЙТҲ оқибатида икки бола ҳалок бўлди. Ҳайдовчи йўлни бўшатиши керак бўлса-да, светофори ишламаётган чорраҳадан катта тезликда ўтиб кетишга уриниб, бетон аралаштирадиган машинага бориб урилган. У октябрь ойида 9 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати.
Амир Темур хиёбонида қонунчиликни бузган ҳолда реклама конструкциясини ўрнатишга уриниш ҳолати юз берди. Бу ҳолат «Газета.uz»да ёритилгач, конструкция олиб ташланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Наврўз байрами арафасида Тошкентнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласида бўлди. Суратда — президент маҳалла аҳли билан бирга сумалак кавлаяпти.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
ИИВ академияси оркестри Чорсу бозорида байрам чиқиши қилмоқда.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Автомобилсиз кун»да 151-автобусда «Газета.uz» мухбири Шуҳрат Латиповга интервью беряпти.
Москвадаги «Крокус» савдо марказида юз берган терактдан сўнг Тошкентнинг гавжум жойларида хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Миллий гвардия апрель ойида Паркент туманида ҳордиқ чиқараётганларнинг хавфсизлигини таъминлаяпти.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев апрель ойида Тожикистонга қилган давлат ташрифи вақтида қўшни мамлакат раҳбари Эмомали Раҳмон билан бирга.
Фото: Тожикистон президенти матбуот хизмати.
Шавкат Мирзиёев Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан Москвада бўлиб ўтган тантаналарда.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Намангандаги 63-марта ўтказилган Халқаро гуллар фестивали.
Фото: Мадина Аъзам / «Газета.uz».
Тошкентдаги жазз фестивалида рақсга тушаётган одамлар.
Россия президенти Владимир Путин Тошкентга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон расмий делегацияси аъзолари билан кўришмоқда.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Болаларни ҳимоя қилиш кунида минглаб тошкентликлар «Ашхобод» боғидаги бепул ўйинчоқ тарқатиш тадбирига келди. Ушбу тадбир боғнинг ўзида тиқилинчларга, унинг атрофида транспорт ҳаракатининг бузилишига сабаб бўлди. Шундан сўнг ҳукумат маҳсулотларни бепул тарқатиш билан боғлиқ тадбирлар ўтказишни тақиқлаб қўйди.
Тошкентнинг Беруний кўчасидаги ён қисми мозаика билан безатилган уй рекламалардан халос этилди. 2024 йилда Тошкент шаҳар ҳокимлиги махсус дастур доирасида шаҳардаги барча мозаика паннолари устидаги рекламаларни олиб ташлади.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
«Андижон» футбол клуби мухлислари учун трибуналар.
Фото: Дилявер Аблякимов / Газета.уз.
Йил давомида Тошкентда бир неча Mercedes-Benz автобуслари ёниб кетди. Хусусан, 15 июнь куни бир автобус тўлиқ ёниб битди.
Тошкентнинг Чорсу бозоридаги юз берган ёнғин оқибатлари.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Экология вазирлиги ва Миллий гвардия ходимлари маҳсулотларни бепул тарқатишга қарши кураш ва атроф-муҳитни пластикдан муҳофаза қилишга доир тадбирлар доирасида 5 мингта ҳаво шарчаларини ёряпти.
Июль ойида бошида магистрал сув қувурининг ёрилиб кетиши оқибатида Тошкентнинг Юнусобод тумани 6- ва 7-мавзеларидаги кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватлари ва ҳовлилари сув остида қолди.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Тошкентдаги «вертикал маҳалла» — 16 қаватли «Марварид» уйида мусиқа мактаби очилди.
Фото: Илья Семендеев / «Газета.uz».
«Бахти Ташкентский» — «кўча иши» бўйича сўнгги суд мажлисида. У 20 йилга озодликдан маҳрум этилди.
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташрифи доирасида Хивада президент Шавкат Мирзиёев билан бирга сайр қиляпти.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси гуруҳ босқичининг иккинчи учрашувида Мисрга мағлуб бўлиб, мусобақадаги юришини эрта якунлади.
Дзюдчи Диёра Келдиёрова Париж Олимпиадасида «олтин»ни қўлга киритди.
Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Алишер Навоий» бекатларида янги навигация тизими пайдо бўлди. У транспорт тизимлари ва навигация ечимлари бўйича россиялик дизайнер Илья Бирман кўмагида ўзбекистонлик бир гуруҳ мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Ўзбекистонлик мухлислар боксчи Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпия ўйинларида финалга чиққанини нишонламоқда.
Ўзбекистонлик бокс мураббийи Акмал Ҳасанов Париждаги Олимпия ўйинларида мураббийи Ўйинларга кела олмаган қирғизистонлик Мунарбек Сейитбек уулуга ёрдам берди. Боксчи Қирғизистон тарихида биринчи марта ярим финалга чиқди. Қирғизистон ўзбекистонлик бу мураббийни Чингиз Айтматов медали билан тақдирлади.
Фото: Қирғизистон Маданият вазирлиги.
Тошкент халқаро аэропортида ниҳоят тўсиқлар олиб ташланиб, учиб кетаётган йўловчилар учун кутиш ҳудудиа кенгайтирилди. Энди у ерга кузатувчилар ҳам бемалол кириши мумкин.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Париждаги Олимпия ўйинларининг тхэквондо бўйича чемпиони Улуғбек Рашитов тақдирлаш маросимида.
Қовун фестивали, Хива, август.
Ўзбекистонликлар Париждан қайтган миллий олимпия терма жамоасини кутиб олмоқда.
Фото: Мурод Юсуф / «Газета.uz».
Августда президент Шавкат Мирзиёев Республика онкология марказининг янги қуриб битказилган мажмуасини бориб кўрди. Марказ 2024 йил охирида ҳам эски биносида ишлашда давом этаётган эди.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Кўриш бўйича ногиронлиги бор спортчи Асила Мирзаёрова Париж Паралимпиадасида узунликка сакраш бўйича мусобақаларда янги рекорд ўрнатди.
Элбек Султонов Париж Паралимпиадасида ядро улоқтириш бўйича мусобақаларда олтин медални қўлга киритди.
Сурхондарёнинг Бойсун туманидаги «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ кони қудуқларидан бирида авария юз бериб, олтингугурт гази ажралиб чиқа бошлади. Авария оқибатларини бартараф этиш ишлари икки ҳафта давом этиб, қудуқ ёпилди, аммо орадан икки кун ўтиб такрорий авария юз берди. Ҳодиса оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди, 11 киши тан жароҳати олди. Таъкидланишича, ушбу авария оқибатларини бартараф этиш ишлари бир неча ойларга чўзилиши мумкин.
Фото: Ижтимоий тармоқлар.
Тошкентда RE/Generation креатив ёшлар фестивали бўлиб ўтди.
Фото: Шоҳрух Ҳайдаров / «Газета.uz».
Шавкат Мирзиёев Хивада Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан норасмий учрашувда.
Сентябрь ойида Тошкентда ногиронлиги бор болалар эҳтиёжларига қисман мослаштирилган Ўзбекистондаги биринчи умумтаълим мактаби очилди.
Фото: Фарзона Ҳамидова / «Газета.uz».
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Олимпия шаҳарчаси қурилиш майдонида. Бу шаҳарча 2025 йилда ёшлар ўртасидаги III Осиё ўйинларини қабул қилиши керак эди, аммо декабрь ойи бошида мезбонлик Ўзбекистондан олиб қўйилгани маълум бўлди.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасидаги 14 йилдан бери ишламай турган «Қорасув» чегара-ўтказиш пункти октябрь ойида қайта ишга тушди.
Қорақалпоғистондаги Борсакелмас шўрҳок ҳудудида ўтказилган халқаро экомарафон.
Шавкат Мирзиёев ва Германия канцлери Олаф Шольц Самарқандда.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Ўзбекистон аэропортлари фотосуратчилар учун очилишда давом этди. Фарғона аэропортидаги биринчи расмий авиаспоттинг 29 сентябрь куни бўлиб ўтди.
Фото: Амир Атажанов / «Газета.uz».
Тошкент давлат аграр университетнинг ёниб кетган биноси аҳволи, 2 октябрь.
Фото: Шоҳрух Ҳайдаров / «Газета.uz».
Тошкентнинг Эски шаҳар қисмидаги Зарқайнар кўчасида ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган вақтда қулаган уй харобалари.
Фото: Дилявер Аблякимов / «Газета.uz».
Футзал бўйича Бразилия терма жамоаси Ўзбекистонда ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди.
Фото: Мурод Юсуф / «Газета.uz».
Футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш босқичининг учинчи раунди доирасида Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Эрон (0:0) учрашувидан лавҳа.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Американинг 30 Seconds To Mars мусиқа гуруҳининг Тошкентдаги «Ҳумо Арена»даги концерти.
Фото: Евгений Сорочин / «Газета.uz».
Ўзбекистонда парламент сайловлари.
Фото: Маъмуржон Обраҳматов / «Газета.uz».
Бойсунликлар газ кони қудуғида юз берган авария уларнинг саломатлигига қандай таъсир қилгани ҳақида сўзлаб беряпти.
Тошкент атрофидаги «яшил белбоғ»ни экиш тадбири. Унда президент ҳам қатнашди.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
Озарбайжонлик тадбиркор Эмин Агаларов президент Шавкат Мирзиёевга Чорвоқ соҳилларида қуриладиган сайёҳлик маркази лойиҳаси ҳақида маълумот бермоқда.
Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Тошкентда ободонлаштириш ходимлари мавсумнинг илк қор бўронидан сўнг кўчаларни қордан тозалашга тайёргарлик кўрмоқда.
Фото: Мурод Юсуф / «Газета.uz».
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан эвакуация қилинган фаластинликлар Тошкент вилоятидаги санаторийларнинг бирида.