Сиёсат

дайжест

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Салиев ишдан олинди

2017 йилдан буён Жиззах вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Эргаш Салиев ишдан олинди. Унинг ўрнини «Ҳудудий электр тармоқлари» корхонаси раиси Улуғбек Мустафоев эгаллади.


дайжест

Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси тайинланди

Абат Файзуллаев Ўзбекистоннинг Кипрдаги биринчи элчиси этиб тайинланди. У бир пайтнинг ўзида Италиядаги элчи ҳам ҳисобланади.


дайжест

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология вазири бўлди

Лейли Сеитова Қорақалпоғистон экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири лавозимига тайинланди. У бунгача Нукус тумани молия бўлими бошлиғи бўлган.


Иқтисодиёт

дайжест

Қишлоқ мактабларининг иситиш тизимини иссиқлик насосларига ўтказиш фойдалими? ГЭФ КГД иқтисодий таҳлили

БМТТД 2023 йили Сирдарёдаги қишлоқ мактабида кўмирга муқобил иситиш тизимини ишга туширди. Иқтисодчилар иситиш мавсуми якунларига таяниб, янги «яшил» технология қанчалик фойдали экани ва унинг учун қандай шароитлар яратилиши кераклигини ўрганди. Лойиҳа натижалари «Газета.uz» материалида.


дайжест

«Иккала ғолиб ҳам шартнома имзоламади». E-auksion — Тошкентдаги пулли парковкалар учун қайта савдо ўтказилгани ҳақида

Тошкентда пулли автотураргоҳлар бўйича ўтказилган биринчи аукционда 2 компания иштирок этди ва нархни 120 млрд сўмгача кўтарди. Бироқ улар шартнома имзоламагани учун ғолиблик бекор қилинди, дея хабар берди E-auksion. Янги аукционда 3 иштирокчи қатнашди, лекин ғолиб икки таклифдан сўнг аниқланди.


дайжест

ОТБ Ўзбекистонда ДХШ лойиҳалари орқали мактабгача таълимни яхшилашга кўмаклашади

ОТБ Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида 500 та боғчани ривожлантириш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда маслаҳат ёрдамини кўрсатади. Хусусан, банк Самарқанд вилоятида 100 та болалар боғчасини ривожлантириш бўйича шундай хизматлар кўрсатиб келмоқда.


дайжест

Хитойда «Темирйўлкарго»нинг ваколатхонаси очилди

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли «Темирйўлкарго» компанияси Хитойда илк ваколатхонасини очди. У мультимодал транспортни ривожлантириш учун янги имкониятлар очиши кутилмоқда.


дайжест

Имтиёзларни узайтириш, маҳаллийлаштириш, жамғарма яратиш. Президентнинг фармацевтика компаниялари билан учрашувидан асосий маълумотлар

Ўзбекистон президенти фармацевтика корхоналари раҳбарлари билан учрашувда божхона имтиёзлари 2028 йилгача узайтирилиши, 100 млн долларлик капиталга эга Илғор лойиҳалар инвестиция жамғармаси ташкил этилишини маълум қилди.


Жамият

дайжест

«Ўзига ишонган аёл қийинчиликларни енга олади» — дунёни илҳомлантирган деновлик Дилором Йўлдошева ҳикояси

Дилором Йўлдошева бахтсиз ҳодисадан кейинги ҳаётига чеварлик билан маъно киритган, 60 дан ортиқ хотин-қизга ҳунар ўргатган. BBC томонидан тузилган рўйхатда Нобель совриндори ва дунёга машҳур бошқа аёллар билан бир сафдан ўрин олган ҳамюртимиз ҳаёт йўлига «Газета.uz» бир қур назар ташлайди.


дайжест

Мулоҳаза: XXI аср педагоги қандай бўлиши керак?

Келажакнинг таҳдид ва имкониятларига тайёр янги авлодни самарали тарбиялаш ва ривожлантириш учун педагог қандай бўлиши керак? Руфина Гриднева илғор мамлакатлар тажрибасини таҳлил қилиб, XXI аср педагоги қиёфаси бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди.


дайжест

Энергетика вазирининг Отабек Бакировга қарши аризаси: Тошкент шаҳар ИИББ жиноят иши қўзғатишни рад этди

Тошкент шаҳар ИИББ энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг шикоят аризаси бўйича молиячи Отабек Бакировга қарши жиноят иши қўзғатишни рад этди. Бошқарманинг бу қарорига, хусусан, АОКАнинг шикоят аризасида кўрсатилган важлар мавжуд эмаслиги ҳақида тегишли экспертиза хулосаси асос бўлган.


дайжест

Тошкентда уч эркак ҳомиладор аёлга тегажоғлик қилгани учун 10 сутка қамоқ жазоси олди

Тошкентда уч нафар маст эркак ишдан қайтаётган ҳомиладор аёлни ҳақоратлаб, унга тегажоғлик қилган. Суд уларни майда безориликда айбдор деб топиб, 10 суткадан қамоқ жазоси тайинлади.


дайжест

Тошкентнинг бош арчаси 33 мингта ўйинчоқ билан безатилди

Тошкент марказида Янги йил бош арчаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 33 метр (юлдузи билан 35 метр) ва 33 мингта ўйинчоқ билан безатилган. Арча 25 декабрдан 10 январгача безатилган ҳолда хизмат кўрсатади.


дайжест

Андижондан Суриядаги террористик ташкилотларга пул жўнатган шахс 10 йилдан кўпроққа қамалди

Андижон шаҳридаги ошхонада ишлаган фуқаро 2023 йилнинг август-декабрь ойларида Суриядаги террористик ташкилотларга пул ўтказган. У 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.


дайжест

Тошкентда бир сутка ичида иккинчи Mercedes-Benz автобусида ёнғин чиқди

Сергели туманида 132-йўналишда ҳаракатланадиган Mercedes-Benz автобусида ёнғин содир бўлди. Кеча кечқурун Юнусобод туманида ҳам худди шу русумдаги автобус ёниб кетганди.


дайжест

Қашқадарёда эркак ва унинг уч фарзанди ис газидан ҳалок бўлди

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида бир оиланинг 4 нафар аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


дайжест

Фото: «Ўзбеккосмос» томонидан йил бошидан буён 2 мингга яқин ноқонуний чиқиндихона аниқланди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда умумий майдони қарийб 721 гектар бўлган 1928 та ноқонуний чиқиндихона аниқланди, деб хабар қилди «Ўзбеккосмос» агентлиги. Энг кўп — 363 та чиқинди полигони Тошкент вилоятига тўғри келади.


Спорт

дайжест

Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланди

Президент қарори билан Ўзбекистонда пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни этиб белгиланди. 2025/2026 ўқув йилидан спорт мактабларини спорт турларига ихтисослаштириш амалиёти жорий этилади.


Жаҳон

дайжест

Корея вони курси 15 йилдаги энг паст кўрсаткичга тушди

Жанубий Корея валютаси АҚШ долларига нисбатан кескин пасайиб, 2009 йилдан бери илк марта 1450 вондан ошди. Мамлакатдаги сиёсий ноаниқликлар вонни долларга нисбатан сезиларли даражада заифлаштирганди, унинг янада тушиши АҚШда асосий фоиз ставкаси 0,25 фоизга пасайиши билан боғлиқ.


дайжест

ЕИ давлатлари ўт очиш тўхтатилган тақдирда, тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда — Reuters

Европа давлатлари ўт очиш тўхтатилган ёки тинчлик битими тузилган тақдирда, ўн минглаб тинчликпарвар кучларини Украинага юборишни муҳокама қилмоқда, деб ёзади Reuters. Музокаралар ҳали дастлабки босқичда.


дайжест

Абхазия парламенти яқинида отишма рўй берди, бир депутат ҳалок бўлди

Абхазия парламенти биноси яқинида рўй берган отишмада икки депутат яраланиб, уларнинг бири вафот этди. ОАВ парламентнинг бошқа бир депутати отишмада гумонланаётгани ҳақида хабар берди, у воқеа жойидан ғойиб бўлган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланди.


дайжест

«Сурия тинчликка таҳдид солмайди» — Сурия исёнчилари етакчиси

Сурия исёнчилари етакчиси ва мамлакатнинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа Сурия ўз қўшнилари ёки Ғарб учун хавф туғдирмаслигини айтди. У урушдан тинкаси қуриган мамлакатга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди ва Сурия навбатдаги Афғонистонга айланиши мумкинлиги эҳтимолини рад этди.


дайжест

Дуйшонкул Чотонов Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди

Садир Жапаров Дуйшонкул Чотоновни Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинлади. Чотонов илгари Корея ва Вьетнамда ҳам элчи бўлган.


дайжест

Исроилнинг Ғазодаги аҳолини сувдан маҳрум этиши геноциддир — HRW

Human Rights Watch ташкилотининг таъкидлашича, Исроилнинг Ғазо аҳолисини сувдан маҳрум этиши геноцид ва қирғин актларига тенг келади. Ҳисоботда Ғазодаги фаластинликларнинг сув билан таъминлангани яшаб қолиш учун зарур бўлган 15 литрлик чегарадан анча паст экани айтилади. Исроил айбловларни рад этди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!