Ўзбекистонда аҳолининг санитар тозалаш хизматларидан қарзи 585 млрд сўмга етди. Бу ҳақда «UzReport» телеканали эфирида хабар берилди.

Қайд этилишича, аҳолида тўлов интизоми даражасининг пастлиги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Шунинг учун ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг қисқа рақами орқали фуқароларга SMS хабарномалар юборилиши бошланган.

Президент фармонига кўра, чиқиндиларни бошқариш бўйича янги тизим биринчи босқичда 2024 йил биринчи июндан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида олти ойлик қарздорлик учун жорий этилиши назарда тутилган.

Иккинчи босқичда, 2024 йил биринчи ноябрдан республиканинг барча ҳудудларида уч ойлик қарздорлик учун, учинчи босқичда 2025 йил январдан бошлаб ойлик қарздорлик учун жорий этилиши назарда тутилган.

Маълумот учун, юборилган SMS хабарномалардаги қарздорлик миқдори бўйича фуқароларда эътирозлар мавжуд бўлса, 1205 қисқа рақамига оғзаки ариза қолдиришлари мумкин.