Дилшод Турсункулович Ахмедов «Ўзбекистон металлургия комбинати» бош директори этиб тайинланди, дея хабар берди корхона матбуот хизмати.
«Ўзметкомбинат»нинг собиқ раҳбари, корхонани 2021 йилдан буён бошқариб келган Рашид Пирматов нафақага чиққани муносабати билан ўз лавозимини тарк этди.
Яқин орада Ахмедовнинг тайинланишини «Ўзметкомбинат» кузатув кенгаши ва акциядорлари томонидан ҳам тасдиқланиши кутилмоқда, дейилади хабарда.
Дилшод Аҳмедов (1972 йилда туғилган) — И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университети битирувчиси ҳисобланади. У, шунингдек, Москва «Сколково» бошқарув мактабида ўқиган.
2021 йил январидан «Ўзметкомбинат» аксиядорлик жамияти бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари сифатида, 2024 йил январдан эса инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари сифатида иш бошлаган.