Наманган вилояти Косонсой туманида машинада меъёрдан ортиқ йўловчи ташиган йўловчи ушланди, деб хабар бермоқда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Маълум қилинишича, Hyundai Starex микроавтобуси ЙПХ ходими томонидан тўхтатилиб, текширилганда унда боғча болалари борлиги аниқланган.

Хабарда болаларнинг аниқ сони келтирилмаган, сурат орқали улар 30 нафардан ортиқ эканини кўриш мумкин.

Бундан ташқари, ҳайдовчида тегишли ҳужжатлар бўлмаган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан баённома расмийлаштирилган.