Ўзбекистон вакили Ёрқинбек Одилов Париж-2024 Паралимпиадаси олтин медалини қўлга киритди.
1 сентябрь куни пара енгил атлетикачи эркаклар ўртасида F57 классида (бунга ўтирган жойда дала мусобақаларида қатнашадиган, орқа мия ёки ампутация жароҳати бор спортчилар киради) найза улоқтириш баҳслари якунланди.
Ёрқинбек Одилов 50.32 метр натижа қайд этиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига бешинчи олтин медални қўшиб қўйди.
Спортчи, шунингдек, Пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионати ва Осиё ўйинларида кумуш медални ҳам қўлга киритган.
Миллий терма жамоа хабар эълон қилинган вақтда 5 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
Видео