Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Тошкент шаҳрининг барча 12 та туманида 2 сентябрга қадар халқ сайллари ва байрам томошалари ўтказилади, деб хабар қилди пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Боғлар рўйхати
- Бектемир туманидаги Coca-cola garden боғи;
- Миробод туманидаги Фурқат номидаги истироҳат боғи;
- Мирзо Улуғбек туманидаги Central park боғи;
- Сергели марказий боғи;
- Олмазор туманидаги Беруний майдони;
- Учтепа туманидаги «Эко Сеул» истироҳат боғи;
- Чилонзор туманидаги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғи;
- Юнусобод туманидаги Ўзэкспомарказ ҳудуди;
- Шайхонтоҳур туманидаги «Наврўз» истироҳат боғи;
- Яшнобод туманидаги «Ашхобод» истироҳат боғи;
- Янгиҳаёт туманидаги Green park;
- Яккасарой туманидаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси биносининг олд майдони.
Байрам томошалари соат 18:00 дан сўнг бошланади.