«Тошшаҳартрансхизмат»га қарашли барча автобусларда максимал тезлик махсус дастур ёрдамида 50 км/соатгача чекланади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Мақсад — йўловчилар хавфсизлигини яхшилаш ва бахтсиз ҳодисалар сонини камайтириш, деди компания вакили.

Автобус ойналарига ҳам «50» белгиси ёпиштирилади.

Компания хабарида кўрсатилишича, синов вақтида автобус тезлиги 50 км/соатдан ошмаслиги керак.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон шаҳарларида рухсат этилган тезлик 60 км/соатни ташкил қилади.

Ўтган йилнинг кузида маълум бўлганидек, алоҳида йўл қаторлари жорий этилгандан сўнг айрим йўналишларда автобусларнинг ўртача тезлиги 23 км/соатга етган, бунгача кўрсаткич 18 км/соатни ташкил қилар эди.