Тарихда илк бор FIFA футзал жаҳон чемпионати Ўзбекистонда бўлиб ўтади. 14 сентябрдан 6 октябргача мухлислар учта мезбон шаҳар — Тошкент, Бухоро ва Андижонда қизиқарли учрашувларни томоша қилиш ва унутилмас лаҳзаларни ҳис қилиш учун ноёб имкониятга эга бўлади.
Футзал бўйича FIFA жаҳон чемпионати 10 август куни бошланган ва 13 августга қадар Ўзбекистоннинг 24 шаҳрига ташриф буюради, у ерда мухлислар мўъжиза лаҳзасидан баҳраманд бўлиш ва FIFA футзал жаҳон чемпионатининг 6 октябрь куни Тошкент шаҳрида бу йилги танлов ғолибига топшириладиган расмий кубоги билан суратга тушиш учун ноёб имкониятга эга бўлади. FIFA глобал ҳамкори сифатида Coca-Cola #belivingismagic, #ишончбумўжиза хештэги остида FIFA футзал жаҳон чемпионати турнирига қўшилди ва бутун тур давомида мухлисларга дам олиш, янги тажриба орттириш ва ғалаба қозониш учун илҳомланиш имкониятини тақдим этувчи фаоллик ва дам олиш жойларини ташкиллаштиради.
Coca-Cola тадбирни қўллаб-қувватлашдаги мақсадларидан бири кубок ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳарда Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга ҳисса қўшишдир. Бир мисол, бу тур давомида йиғилган барча PET пластикларини қайта ишлаш мумкин. Бу экологик масъулият ва атроф-муҳитни сақлашга ҳисса қўшиш истаги муҳимлигини таъкидлайди. Ўзбекистонда футзал айниқса сўнгги йилларда жадаллик билан оммалашиб бормоқда. Анъанавий футболга қараганда кичикроқ майдонда ва кичикроқ тўп билан ўйналадиган ушбу тезкор ва қизиқарли спорт ўзининг динамиклиги ва техник мураккаблиги билан мухлислар ва футболчилар эътиборини тортади.
FIFA футзал жаҳон чемпионати дунёнинг турли жойларидан келган одамларни футбол ишқибозлари ва спортчиларнинг янги авлодига илҳомлантирувчи унутилмас воқеа бўлишни ваъда қилмоқда.
Реклама ҳуқуқлари асосида.