Тошкент ҳокимлиги Беруний метро бекати яқинидаги Университет ва Фаробий кўчалари кесишмасида Беруний ёдгорлиги орқасидаги яшил ҳудуд (харита) — Беруний хиёбони концепциясини ишлаб чиқиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Фуқароларнинг фикрини билиш учун пойтахт маъмурияти сўровнома ишлаб чиқди. Жавоблар 14 августгача қабул қилинади.
Резидентлар боғда нимани ёқтирмаслигини, у ерда қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлашларини, шунингдек, болали ота-оналар ва ногиронлиги борлар ташриф буюриши учун қулай ёки қулай эмаслигини кўрсатишлари мумкин.
Бундан ташқари, яшил ҳудудлар сифати ва шаҳарнинг экологик ҳолатини яхшилашга қаратилган истак ва таклифларни ҳам қолдириш мумкин.