Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.
Биринчи парвоз 2024 йил 3 сентябрга белгиланган. Бишкек-Тошкент-Бишкек йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари McDonnell Douglas MD-80 (M83) самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.
TezJet 2013 йилда ташкил этилган Қирғизистон авиакомпанияси бўлиб, «Манас» аэропортида (Бишкек) жойлашган ва Қирғизистон шаҳарларига парвозларни амалга оширади.