Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов Париждаги Олимпия ўйинларининг финал босқичига чиқди. У камида кумуш медални кафолатлади.
68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони бўлган 22 ёшли спортчи ўз юришини дарҳол 1/8 финалдан бошлади. Унинг биринчи рақиби гонконглик 21 ёшли Ло Вай Фанг бўлди.
Рашитов уни умумий 2:0 (биринчи даврада 12:0, иккинчисида 9:2) ҳисобида мағлуб этди.
Чорак финалда ўзбекистонлик спортчи 2022 йилги жаҳон чемпиони ва Осиё вице-чемпиони хитойлик 23 ёшли Лян Юшуайни кутаётганди. Рашитов иккала раундда ҳам 2:1 ва 9:2 ҳисобида зафар қучди (видео).
Ярим финалда у 2019 йилги жаҳон вице-чемпиони ва Европа ўйинлари чемпиони испаниялик 27 ёшли Хавьер Перес билан учрашди.
Улуғбек Рашитов биринчи раундни хотиржамлик билан ўтказди (7:3), бироқ, катта эҳтимол, рақибини чап оёғи билан тепиб, оғриқдан йиқилиб тушганида жароҳат олди. Шундан сўнг ўзбекистонлик оқсоқлана бошлади. Иккинчи раунд 3:3 ҳисобида якунланди ва у ўз фаолиятида иккинчи марта Олимпиада финалига чиқди (жанг видеоси).
9 августга ўтар кечаси соат 00:19 да «олтин» учун кечадиган баҳсда Рашитов Заид Абдул Карим (Иордания) билан учрашади.