7 август куни Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманига Анвар Махсетович Баймуратов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда Жўқорғи Кенгес хабар берди.
Баймуратов 1983 йил 11 июлда Нукус шаҳрида туғилган.
2020 йилдан бугунга қадар Қораўзак тумани ҳокимининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
У, шунингдек, Савдо-саноат палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Қорақалпоғистон Хусусийлаштирилган корхоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси, Қорақалпоғистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида маъсулиятли лавозимларда фаолият олиб борган.
Шу куни Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам тайинлов бўлди ва ҳокимлик лавозими Камилжан Айтбаевга юкланди.