Сиёсат

дайжест

Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг «Олтин Қирон» ордени билан тақдирланди

Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президентига «Олтин Қирон» («Олтин бургут») орденини топширди. Бу мукофот Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга ҳисса қўшганлик учун берилади. Фото.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлисини ўтказди

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари Олий давлатлараро кенгаш мажлисида 7 млрд долларлик шартномалар имзоланганини ижобий баҳолади. Томонлар энергетика қувватлари ва инфратузилмасини қуриш, муқобил энергия манбаларни ривожлантириш, шунингдек, сув объектларини рақамлаштиришга келишиб олди.


дайжест

Қораўзак туманига ҳоким тайинланди

Анвар Баймуратов Қорақалпоғистоннинг Қораўзак туманига ҳоким этиб тайинланди. Бунгача у айни шу ҳудуд ҳокимига ўринбосар эди.


дайжест

Хоразм вилоятининг икки туманига ҳокимлар тайинланди

Зафарбек Матназаров Янгиариқ туманига, Руслан Ўразбаев Гурлан туманига ҳоким этиб тасдиқланди. Номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг миллий кадрлар захирасидан тавсия этилди.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон Қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этмоқчи

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остонада ўтган музокараларда товар айирбошлаш ҳажмини 10 млрд долларга етказиш, Сирдарёда Халқаро саноат кооперацияси маркази ва Қамбарота ГЭС-1 қурилишини тезлаштиришга келишиб олди. Томонлар Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш масаласини ўрганади.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари 2024−2034 йилларда стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик дастурини тасдиқлашди

Олий давлатлараро кенгашнинг 1-мажлисида Ўзбекистон ва Қозоғистон кенгашнинг 2024−2034 йилларда стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ва Ташқи ишлар вазирлари кенгашини тузиш тўғрисидаги қарорларни имзолади. Давлат чегараси режими ҳақидаги битим ҳам қабул қилинди.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари қўшма лойиҳаларни ишга туширишда қатнашди

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари видеоалоқа орқали Олмаота шаҳрида Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Чирчиқ шаҳрида Жанубий Қозоғистон давлат университетининг филиалларини очиб берди.


Иқтисодиёт

дайжест

Тошкент аэропортида учиб кетаётганлар учун кутиш ҳудуди кенгайтирилди

Тошкент халқаро аэропорти учиш залининг «стерил» ҳудуди 2000 квадрат метрга кенгайтирилди. Бу умумий зални B5-B6-B7 чиқиш йўлаклари билан улаш имконини беради. Ушбу ҳудудда Hardee’s, Pizza Hut, La Croissanterie ва Pinkberry брендлари мавжуд фудкорт очилади.


дайжест

Рақобат қўмитаси Tok Bor компаниясини устун мавқега эга деб топди

Электромобиль ва гибрид автомобилларни қувватлаш хизматларини кўрсатувчи Tok Bor компанияси Рақобат қўмитаси томонидан устун мавқега эга деб топилди. Унинг бозордаги улуши 40 фоиздан ортиқни ташкил қилмоқда.


дайжест

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 37,4 млрд долларга етди

Июлда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари олтин жамғарилиши ва қимматлашиши фонида 1,06 млрд долларга — рекорд даражадаги 37,4 млрд долларгача ошди. Қимматбаҳо металлнинг физик ҳажми яна 9,6 тоннага, қиймати эса 1,8 млрд долларга кўтарилди.


дайжест

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегарасида саноат кооперацияси маркази ташкил этилмоқда

Сирдарё туманида Ўзбекистон ва Қозоғистон ишлаб чиқариш корхоналари ўртасида саноат кооперациясини амалга ошириш учун эркин иқтисодий зона форматида «Марказий Осиё» халқаро маркази ташкил этилмоқда.


дайжест

Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўл линиясини таъмирлаш ишлари якунланди

Афғонистонда Найбобод темирйўл станцияси очилди, у ва унинг Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф линияси «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан қайта тикланди. Очилиш маросимида станцияга биринчи юк вагонлари етиб келди.


дайжест

Тошкентда ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари пасайишда давом этмоқда — МҲТИ

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти таҳлилига кўра, июль ойида Тошкент шаҳрида ўртача таъмирланган хонадонлар учун ижара нархлари 0,7 фоизга пасайган. Тўлиқ таъмирланган хонадонлар учун ўртача 0,3 фоизга ошган.


дайжест

Мирзиёев ва Тоқаев Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлини муҳокама қилди

Мирзиёев ва Тоқаев юк ташишни оширишга шароитлар яратиш, автомобиль ва темирйўллар қуриш ҳамда модернизация қилишни жадаллаштиришни муҳокама қилди. Транскаспий йўлаги ва «Шимол-Жануб» коридоридан самарали фойдаланиш ва чегарада янги ўтказиш пунктларини очиш масалаларини кўриб чиқди.


Жамият

дайжест

Тошкент вилоятида Damas 6 ёшли болани уриб юборди

Бўстонлиқ туманида Damas ҳайдовчиси йўлдан югуриб ўтаётган 6 ёшли болани уриб юборди. ЙҲХБга кўра, бола шифохонага ётқизилган, ҳозирда суриштирув олиб борилмоқда.


дайжест

Ҳудудларда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди

Давлат хавфсизлик хизмати Фарғона ва Қорақалпоғистонда фуқароларни пул эвазига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахсларни қўлга олди. Яна бир ҳолатда эса инглиз тили бўйича сертификат олиб бермоқчи бўлган киши ушланди.


дайжест

Остонада Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди (фото)

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Остона шаҳрида Алишер Навоий ҳайкалини очиб берди. Қосим-Жомарт Тоқаев буни «қозоқ халқининг ўзбек халқига бўлган алоҳида ҳурмати рамзи» деб атади. Фото.


дайжест

Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 15 фоизгача чегирма тақдим этади

Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август-3 сентябрь кунларидаги авиақатновлар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди. Чипталарни 9 августдан харид қилиш мумкин.


дайжест

Тошкентда «аптека наркотиклари»нинг салкам 3 млн долларлик йирик партияси мусодара қилинди

Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари «закладка» усули орқали ноқонуний тарқатиш учун тайёрланаётган 42 кг дан ортиқ «аптека наркотиклари»ни тўхтатиб қолди. Уларнинг умумий чакана нархи 35,7 млрд сўмни (деярли 3 млн доллар) ташкил қилди.


Спорт

дайжест

Боксчи Баҳодир Жалолов Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов германиялик рақибини ишончли тарзда мағлубиятга учратиб, Париж Олимпиадаси финалига йўл олди. У Олимпиада ўйинларида «олтин» учун жанг қиладиган тўртинчи ўзбекистонлик боксчи бўлмоқда.


дайжест

Париж-2024: ўзбекистонлик спортчиларнинг 8 августдаги иштироки тақвими

Олимпиаданинг 13-кунида боксчи Ҳасанбой Дўсматов финалда, Абдумалик Халоков ярим финалда жанг қилади. Тахмина Икромова бадиий гимнастика, Улуғбек Рашитов эса таэквондо баҳсларига киришади. Замонавий бешкурашда Алисе Фахрутдинова, эркин курашда Ғуломжон Абдуллаев ва Жавраил Шапиев баҳс олиб боради.


дайжест

Париж-2024: Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Олимпиадани медалларсиз якунлади

Ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари Париж Олимпиадасини медалсиз якунлади. 40 ёшли Рустам Ассакалов (-97 кг) бронза учун жангда елкасидан жароҳат олиб, баҳсни муддатидан аввал тўхтатди. Арам Варданян (-77 кг) ҳам 3-ўрин учун беллашувда мағлуб бўлди. Ислом Баҳромов (-60 кг) эса ¼ финалгача етиб борди.


дайжест

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)

Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпия чемпиони, таэквондочи Улуғбек Рашитов ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва Ўзбекистонга медални кафолатлади.


Жаҳон

дайжест

Украина ва Россиянинг Курск вилояти чегарасида жанглар бўлмоқда. Нималар маълум?

Украина қўшинлари 6 август куни эрталаб Россиянинг Курск вилоятига кирди ва, эҳтимол, 10 километр олдинга силжиди. Россия Мудофаа вазирлиги юриш тўхтатилганини маълум қилди. Владимир Зеленский эса «Россияга қанчалик кўп босим ўтказилса, тинчлик шунчалик яқин бўлишини» айтди.


дайжест

Исроил Эрон ҳужумига тайёрланмоқда

Исроил Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгани ортидан яқин кунларда Эрон ва унинг иттифоқчилари ҳужумини кутмоқда. Исроил шаҳарларида бомбапаноҳлар тайёрланмоқда, шифокорлар қон захираламоқда. Бироқ Эрон минтақада эскалация хавфи туфайли ҳужумни қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин.


дайжест

Бангладешда намойишлар: муваққат ҳукуматни Нобель совриндори Муҳаммад Юнус бошқаради

Бангладешда бош вазир Шайх Ҳасина қочиб кетгач, муваққат ҳукуматни «камбағаллар банкири» сифатида танилган Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус қўлга олди. Мамлакат армияси намойишларни бостиришдан ва тинч аҳолини отишдан бош тортди, бу эса Ҳасинанинг 15 йиллик бошқарувига барҳам берди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!