8 август куни Остона шаҳрида Шавкат Мирзиёевни Қозоғистоннинг «Олтин Қирон» («Олтин бургут») ордени билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

Қардош мамлакатнинг олий давлат мукофотини Қосим-Жомарт Тоқаев топширди.

Ўзбекистон етакчиси кўп миллатли Ўзбекистон халқи номидан миннатдорлик билдириб, бундай юксак мукофот икки халқнинг кўп асрлик чинакам дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга берилган баҳо, шунингдек, Ўзбекистон ва Қозоғистон муносабатларини янги тарихий босқич — стратегик шериклик ва иттифоқчилик даражасига олиб чиқиш сари муштарак интилишларнинг эътирофи эканини таъкидлади, дейилади хабарда.

«Олтин Қирон» олий ордени билан давлат арбоблари Қозоғистон билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси учун тақдирланади.

Фото

«олтин қирон», шавкат мирзиёев, қосим-жомарт тоқаев