Artel ва Energia Allianse d.o.o. компанияси ўртасида ҳамкорлик бошлангани эълон қилинди.

22 июлда Artel маиший техникасини етказиб бериш бўйича 10 миллион долларлик шартнома имзоланди. Товарларнинг биринчи партияси 30 июлда жўнатилади.

Ушбу ҳамкорлик доирасида Artel маҳсулотлари, жумладан, кондиционерлар, сув иситгичлари, музлатгичлар, телевизорлар, чангютгичлар, ўрнатилган печлар, печлар, кир ювиш машиналари ва ошхона давлумбазлари Босния ва Герцеговина истеъмолчиларига тақдим этилади.

Мазкур ҳамкорлик икки компания ва икки давлат ўртасидаги самарали ҳамкорликнинг бошланиши бўлиб, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш учун янги имкониятлар очади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.