Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёевани қабул қилди, деб хабар қилди Акорда матбуот хизмати.
️Учрашув давомида икки давлат ўртасидаги кўп қиррали шерикликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
«️Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликнинг иттифоқчилик ва стратегик хусусиятини қайд этиб, олий ва юқори даражадаги сиёсий мулоқотни самарали кенгайтириш учун президент админстрациялари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш муҳимлигини таъкидлади», — дейилади хабарда.
Ахборот, мафкуравий, маданий-гуманитар ва таълим соҳалари, ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга ҳам эътибор қаратилди.
️Қозоғистон президенти 5 август куни Остона шаҳрида «Заковат» халқаро интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтаётганини олқишлади ва бу каби тадбирлар халқларнинг маданий яқинлашувида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.