Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда қатор ҳудудларда коррупция ва фирибгарлик билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди, деб хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.

Хусусан, «Ўрта Чирчиқ тумангаз» (Тошкент вилояти) газ таъминоти бош муҳандиси нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилган бинони газ тармоғига улаб бериш, техник ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳисоблагич ўрнатиш, газ қувурларини тортиш ва бошқа ишларни қилиб бериш эвазига 8500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Биз бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, июль ойида ҳам ёзгандик.

»давлат

«Ҳазорасп эркин иқтисодий зона дирекцияси» (Хоразм вилояти) давлат унитар корхонаси мутахассиси Қўшкўпир туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ишончига кириб, уни ўзининг мансабдор танишлари орқали вилоят Ички ишлар бошқармасига ишга киритиб қўйишини айтиб, эвазига 6 минг доллар талаб қилган. Тезкор тадбирда ушбу мутахассис 3500 доллар олган вақтида ушланди.

»давлат

Шунингдек, Савдо-саноат палатасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси Боғот тумани бўлими мансабдор шахси юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг ерга бўлган эгалик ҳуқуқини қайта тиклаб бериш эвазига 3 минг доллар талаб қилиб, шундан 400 доллар ҳамда 1 млн 200 минг сўм олган вақтида қўлга тушди.

»давлат

Қашқадарё вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Чироқчи тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси ўз мансаб ваколатидан фойдаланган ҳолда 2 нафар фуқарони мазкур бирлашмага ишга қабул қилиш эвазига 1500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

»давлат

Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда автотранспорт воситалари эҳтиёт қисмлари савдоси билан шуғулланувчи МЧЖнинг божхона расмийлаштируви бўйича мутахассиси маҳаллий тадбиркор томонидан 2024 йилнинг июнь ойида Туркиядан олиб келинган, қиймати 850 млн сўмлик товар моддий бойликлар учун тўланиши лозим бўлган давлат божларини божхона идораларидаги танишлари орқали тез ва арзон нархларда божхона юк декларациясини расмийлаштириб берганлиги эвазига 1300 доллар талаб қилиб, шундан 1100 долларни олган вақтида ушланди.

»давлат

Шунингдек, мазкур ишга алоқадор бўлган, Самарқанд вилояти божхона бошқармасига қарашли божхона постларидан бирининг бошлиғи ҳам 200 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

»давлат

Мазкур шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.