Июнь ойида Ўзбекистон дунёдаги энг йирик олтин харидорларидан бирига айланди, деб хабар бермоқда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council).

Ой давомида жаҳон марказий банкларининг захиралари 12 тоннага ошди. Олтин сотиб олиш ҳажми 31 тоннани, сотиш 18 тоннани ташкил этди.

Қимматбаҳо металлнинг асосий харидорлари Ўзбекистон Марказий банки ва Ҳиндистон Захира банки бўлди — ҳар бири 9 тоннадан. Польша — 4 тонна, Қатар — 3 тонна, Иордания ва Чехия — ҳар бири 2 тоннадан, Туркия — 1 тонна олтин сотиб олди.

Июнь ойида олтин сотиш бўйича етакчи Сингапур Марказий банки бўлди — 12 тонна. Қозоғистон Миллий банки 6 тонна олтин сотди.

Йил бошидан буён Ўзбекистон томонидан сотилган олтиннинг соф ҳажми қарийб 7 тоннани ташкил қилди. Ушбу кўрсаткич бўйича мамлакат учинчи ўринни эгаллади ва Таиланд (10 тонна) ва Филиппин (25 тонна)дан кейин жойлашди. Қимматбаҳо металлнинг асосий харидорлари Туркия, Ҳиндистон ва Хитой бўлди.

марказий банк, олтин

Июнь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 293,7 миллион долларга камайиб, 36,34 миллиард долларни ташкил этди. Олтиннинг физик ҳажми 9,3 тоннага ошди, аммо валюта захиралари деярли 800 миллион долларга камайди.

Июнда олтин нархи бир унция учун 2350 доллардан 2325 долларгача (-1%) пасайди. Аммо 1 август куни олтин нархи тарихий энг юқори даражага кўтарилиб, бир трой унцияси учун 2501 доллардан ошди.