Ўзбекистон ва Афғонистон автомобилларда юк ташувчилар учун йиғим ва тўловларни камайтириш масаласини муҳокама қилди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги матбуот хизмати.

4 июль куни Тошкент шаҳрида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон саноат ва савдо вазири Нуриддин Азизий бошчилигидаги Афғонистон делегацияси вакиллари билан учрашув ўтказди.

Музокаралар чоғида юкларни ташишда ундириладиган йиғим ва тўловларни камайтириш орқали миллий ташувчилар учун қулай шарт шароитлар яратиш юзасидан фикр алмашилди.

афғонистон, ўзбекистон темир йўллари, ҳайратон

TOLO news нашрининг ёзишича, Афғонистон темирйўллари бошқармаси «Ўзбекистон темирйўллари» билан Ҳайратон — Мозори Шариф темир йўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартномани олти ойга узайтирди.

Афғонистон жамоат ишлари вазирлиги вакили Муҳаммад Ашраф Ҳақшинаснинг сўзларига кўра, бу «темирйўлда қолган ишларни якунлаш» имконини беради.

Музокараларда транс-афғон темир йўли лойиҳаси бўйича техник тадқиқотлар ҳам муҳокама қилинди. Бундан ташқари, афғон темирйўлчиларни Ўзбекистонда тайёрлаш учун стипендиялар ажратиш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди.

афғонистон, ўзбекистон темир йўллари, ҳайратон

Бир кун аввал Ўзбекистон-Афғонистон бизнес-форуми бўлиб ўтган, унда транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров сўнгги 2 йилда мамлакатлар ўртасидаги транспорт коридори бўйлаб юк ташиш ҳажми 1,5 баробар кўпайганини маълум қилган. Автомобиль ва темирйўл ташувларида бир қатор имтиёзлар берилган.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистон муваққат ҳукумати яқин келажакда Ўзбекистондан олиб келинаётган товарлар учун тенглик асосида белгиланган тўловларни жорий қилади. Икки томонлама ва транзит ташувларни ривожлантириш ўзаро манфаатли бўлиши керак, деди у.

«Шунингдек, Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари ўртасида транзит битимини биргаликда ишлаб чиқиш ва имзолашга ҳамда Чобаҳор битимига қўшилишга тайёрмиз», — дея қўшимча қилди Омаров.

Ҳайратон-Мозори Шариф темир йўлини реконструкция қилиш ишлари жорий йилнинг 21 февраль куни бошланганди. Линиядаги ишлар билан бир қаторда Ҳайратон бекатининг «Б» паркида ҳам реставрация ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон ва Афғонистон темир йўл компаниялари раҳбарлари ўтган йилнинг ноябрь ойида Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўлининг бир қисмини таъмирлашга келишиб олганди. «Ўзбекистон темир йўллари» раҳбари Зуфар Нарзуллаев таъмирлаш ишларини «сифатли, қулай нархда ва 50 фоизлик чегирма билан амалга оширишга» ваъда берган.