Вазирлар Маҳкамасининг 3 июлдаги қарори билан барча тоифадаги автомототранспорт воситаларига экологик стикерларни жорий этиш муддатларига ўзгартириш киритилди.

Дастлаб экостикерларни жорий этиш 2024 йилнинг 1 июнидан бошлаш режалаштирилганди, бироқ ҳукумат бу жараённи 2025 йил 1 мартга кўчирди.

Эндиликда 2025 йил 1 январига қадар экологик зоналар ҳақидаги умумлашган маълумотлардан иборат Ўзбекистоннинг атмосфера ҳавоси бўйича динамик электрон экологик харитаси ишлаб чиқилади.

Экологик зоналар ҳудудида ва уларга кириш жойларида аҳолини қулай тарзда хабардор қилувчи белгилар ўрнатилади. Маълумотлар электрон платформаларда эълон қилиб борилади.

Автомобиллар учун режалаштирилган экостикерлар ҳақида кўпроқ маълумотни бизнинг материалларимизда ўқишингиз мумкин (1, 2).