Самарқанд шаҳридаги қурилиш майдонида дарахатлар кесиб ташланди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, Самарқанд шаҳрида қурилиш ишларини олиб бораётган «С.Е.Ш.» МЧЖ масъуллари томонидан ҳудуддаги 4 туп қимматбаҳо ва 1 туп кам қимматли турдаги дарахт илдиз қисми билан қазиб ташлаб, йўқ қилинган. Ҳолат Самарқанд вилояти Экология бошқармаси Экологик назорат инспекцияси ҳамда шаҳар назорат инспекцияси томонидан олиб борилган назорат рейд тадбири давомида аниқланган.

»дарахт

Ҳозирда, дарахтларнинг йўқ қилиниши оқибатида ўсимлик дунёсига етказилган зарар ҳисобланган.

Ҳолатда жиноят аломатлари бўлганлиги учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.