Тошкент шаҳри Учтепа туманида вояга етмаган Malibu 2 ҳайдовчиси йўл транспорт ҳодисаси содир этди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, ҳолат 27 июнь куни соат 20:10 атрофида туманнинг Кўркам обод маҳалласида — Миллий гвардия биноси қаршисида содир бўлган. 16 ёшли А.Х. Malibu 2 автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлни белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 39 ёшли пиёдани уриб юборган.

️ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. Унинг аҳволи оғир.

ўқувчи

Бошқарма ходимининг сўзларига кўра, машина ичида Учтепа туманидаги 312-мактабнинг 4 нафар 10-синф ўқувчиси бўлган. Улар автомобилни ижарага олган, светофорнинг тақиқловчи қизил чироғида ва юқори тезликда ҳаракатланган.