8 июлдан бошлаб Тошкент шаҳри Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Юнусобод тумани О.Зокиров кўчаси (собиқ Гвардейская) 2-уйда жойлашган рўйхатдан ўтказиш, имтиҳон олиш бўлими таъмирлаш ишлари сабабли ёпилади.

Бошқарма матбуот хизмати хабарига кўра, ҳайдовчилар қуйидаги бўлинмаларга мурожаат қилишлари мумкин:

  • Миробод тумани Бешкент кўчаси 43-уй (Файзобод)
  • Миробод тумани Водил кўчаси 53-уй (Узбум)
  • Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси 118А-уй (Собир Раҳимов)
  • Сергили тумани Сергили автомашина бозор ҳудудида.