Тошкент аэропорти учиб кетиш зали ёнида ёнғин юз берди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар қилди.

Қайд этилишича, маҳаллий вақт билан соат 11:20 да Тошкент халқаро аэропорти вокзал олди майдонида янги «Терминал» кафесида ёнғин келиб чиққан. Воқеа жойига зудлик билан аэропорт ва шаҳар ўт ўчириш бўлимлари етиб келган. Ёнғин соат 11:47 да ўчирилган.

Фото: ФВВФото: ФВВ

Ёнғин оқибатида 5 кв метр майдонга зарар етган. Жабрланганлар йўқ. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодисага ошхонадаги кичик ёнғин сабаб бўлган.

Тошкент халқаро аэропорти нормал режимда ишлаётгани маълум қилинди.