Тошкент шаҳри Янгиҳаёт тумани ҳудудидан ўтувчи Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган фуқаро ҳаёти сақлаб қолинди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати.

Вазирлик маълумотига кўра, ўша атрофда хизмат вазифасини олиб бораётган ФВБ қутқарувчилари уни кўриб қолган. Улар фуқарони сувдан олиб чиқиб, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида тиббиёт ходимларига топширган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани қайд этилди.

Ушбу фуқаро балиқ тутиш мақсадида дарёга борганда оёқ кийими сувга тушиб кетган ва уни оламан деб тушган вақтда дарё суви тез оқаётгани сабабли мувозанатни йўқотиб, ўзи ҳам оқиб кетган, дея ҳолат аниқлик киритди ФВВ.