Golden House — Ўзбекистон бозорида 14 йиллик тажрибага эга қурилиш компанияси. Ўтган йиллар давомида компания 30 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширди ва девелопмент бўйича катта тажрибага эга бўлди, бу эса кўчмас мулк бозорида етакчи ўринлардан бирини эгаллаш имконини берди. Бугунги кунда компания бозорнинг барча сегментларида — шинам уйлар, бизнес ва премиум тоифаларда қурилишларни амалга ошириб, бутун девелопмент циклини амалга оширмоқда.

golden house, реклама

Эко-девелопмент нима?

Замонавий эко-девелопмент, биринчи навбатда, турар-жой биноларини лойиҳалаш ва қуриш, атроф-муҳитга минимал таъсир кўрсатишга қўйиладиган юқори талаблардир. Бу янги лойиҳа учун ер участкаси ва майдон танлашга алоҳида ёндашув. Golden House`нинг деярли барча лойиҳалари собиқ саноат корхоналари ҳудудларида қурилмоқда, шу билан компания ҳудуд қиёфасини сезиларли даражада яхшилайди ва ўзгартиради, янги функциялар ва жойлашувга эко-ландшафт қўшади.

«Биз энергия, иссиқлик ва бошқа ресурсларни тежайдиган, атроф-муҳитга таъсирини камайтирадиган ва ҳаёт сифатини яхшилайдиган технологиялардан фойдаланамиз. Лойиҳаларимизда қуёш панеллари ҳовлиларни, уйларнинг кириш қисмларини ва ер ости автотураргоҳларини ёритиш учун ишлатилади, биз ёритиш тизимини автоматик равишда ёқиш ва ўчириш учун ёруғлик датчиклари, сувни тозалаш фильтрлари ва бошқа кўп нарсаларни ўрнатамиз», — деб ўртоқлашди Алексей Болдин.

Эко-девелопмент бугунги кунда нафақат энергия самарадорлиги, балки келажакдаги аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигига ҳам эътибор бериш демакдир. Аҳолининг саломатлигини асраш мақсадида компанияга қарашли турар-жой мажмуалари ҳовлиларида турли ёшдаги болалар учун профессионал фитнес мажмуалари, спорт майдончалари, ўйин майдончалари билан таъминланади, бу эса очиқ ҳавода спорт билан шуғулланиш орқали соғлом бўлишга ва иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

Нима учун Golden House эко-девелопмент йўналишини йўлга қўйишга қарор қилди?

Пойтахт ҳам жаҳоннинг бошқа мегаполислари сингари фаол ривожланиб, ўсиб бормоқда. Ўсишнинг ижобий омилларидан ташқари, автомобиллар сонининг кўпайиши, тирбандликлар, экологик вазиятнинг ёмонлашуви каби салбий омиллар ҳам мавжуд.

«Ижтимоий масъулиятга эга компания сифатида биз четда қараб тура олмаймиз ва жамоатчилик талабларига жавоб беришга мажбурмиз. Жорий йил бошида биз компаниямизнинг маҳсулот стратегиясига ўзгартиришлар киритдик, дизайн ва қурилишга ёндашувларни қайта кўриб чиқдик», — деди Golden House бош директори.

Энди ҳар бир лойиҳа экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ҳурмат призмаси орқали кўриб чиқилади. Golden House жамоаси ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш соҳасидаги мутахассисларни ушбу вазифага жалб этган ҳолда ободонлаштириш лойиҳалари ҳажмини атайлаб оширмоқда. Корхонада энергия, сувни тежаш, чиқиндиларни алоҳида йиғиш, янги кўчатлар экиш маданиятини сингдириш орқали ҳам одамларнинг онгини ўзгартиришга ҳаракат қилинмоқда.

golden house, реклама

Эко-квартал нима ва унинг моҳияти нимадан иборат?

Assalom Jomiy эко-квартали — жаҳон экологик стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган ва лойиҳалаштирилган биринчи Golden House лойиҳасидир. У Олмазор туманидаги собиқ Агрегат заводи ҳудудида, аввал ишлаб чиқариш цехлари жойлашган «Жомий» айланасида барпо этилмоқда. Тез орада ушбу майдонда янги турар-жой мажмуаси пайдо бўлади — хавфсиз ва ёқимли ҳаёт кечириш мумкин бўлган уйлар, табиат билан уйғунликда бўлиш учун шароитлар яратилади.

Golden House компанияси профессионал ландшафт дизайнерлари томонидан ишлаб чиқилган энергия тежаш, овоз ўтказмайдиган, сувни тозалаш, автоматик суғориш тизимлари, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш бўйича ўз стандартлари учун замонавий технологиялардан фойдаланади. Бундан ташқари, компания умумий фойдаланиш жойларини қуриш ва безаш учун экологик тоза материаллардан фойдаланади. Бу табиат билан уйғунликда бўлган соғлом шаҳар ҳаётига янгича қарашдир.

«Ободонлаштириш бўйича ўз экостандартимизни ишлаб чиқдик ва жорий қилдик, у мевали дарахтларга эга яшил ҳовли, боғ ва майсазорлар, сояли дам олиш масканлари, ичимлик суви оқиб турадиган фавворалари, ҳавони табиий намлантириш тизимларини ўз ичига олади. Ҳовлиларга биз қушларга озуқа берадиган нуқталар, мушуклар учун уйлар ўрнатамиз. Ишончим комилки, лойиҳамиз тошкентликлар ва шаҳар меҳмонларига манзур бўлади», — деди Алексей.

Golden House эко-тизимни қандай қўллаб-қувватлайди?

Компаниянинг устувор йўналиши турар-жой мажмуалари аҳолисига экологик таълим бериш бўлади.

Golden House эко-тадбирларни ўтказиш орқали аҳоли маданиятини оширишга қаратилган. Компания аҳоли билан биргаликда дарахт экади, турар-жой мажмуалари ҳудудини тозалайди ва шу йўл билан бир-бирига ёрдам беради.

Девелопер ҳамкорликда ишлаш учун мутахассислар, экологлар ва жамоат арбобларини ҳам жалб қилади.

«Биз замонавий, пухта ўйланган, ҳаёт сифати юқори бўлган лойиҳаларни қурмоқдамиз. Албатта, сифат ва технология муайян харажатларни талаб қилади. Лекин мен бунга бошқа томондан қараган бўлардим. Кўпчилик учун янги уй сотиб олиш ҳаётдаги энг муҳим воқеалардан биридир. Мижозларимиз кўп йиллик мақсадларга кўра квартира сотиб олади ва лойиҳанинг сифати, унинг мазмуни танлашда асосий омил ҳисобланади. Ишончим комилки, биз ўз мижозларимизга пул учун энг яхши қийматга эга бўлган лойиҳаларни таклиф қила оламиз», — деди бош директор.

Компания ушбу йўналишда яна қандай лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда?

Яқинда Golden House иккинчи йирик лойиҳа — Assalom Bog’lar эко-кварталини ишга туширди. Мирзо Улуғбек туманида, Ботаника боғидан пиёда борса бўладиган масофада жойлашган.

«Мажмуанинг ҳар бир ҳовлисида мевали боғлар бўлиши асосий ғоя бўлгани шундай ном бердик. Яратилган экологик муҳитнинг барқарорлигини максимал даражада ошириш мақсадида маҳаллий мутахассисларни жалб қилган ҳолда боғлар барпо этамиз», — деди Алексей Болдин.

Ҳудуд функционал районлаштириш тамойилига мувофиқ ободонлаштирилган. Шинам ҳовлида фаол дам олиш учун ўйин майдончалари, сайр қилиш ва сокин дам олиш, спорт билан шуғулланиш ва болалар билан ўйнашлар учун жойлар мавжуд. Бу эко-квартал аҳолисининг ҳордиқ чиқариши ва қулай шароитда яшаши учун турли имкониятларни очади.

Яқин келажакда Golden House бешга яқин янги лойиҳаларни ишга туширишни режалаштирмоқда, улар аллақачон компаниянинг эко-стандартларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилмоқда.

Infinity савдо офиси: Яшнобод тумани, Истиқбол кўчаси 45−1.

Call-марказ: (+998) 78−113−03−85.

Реклама ҳуқуқлари асосида.