Тошкент−Бухоро−Тошкент йўналишидаги йўловчи поездлари 5−6 июн кунлари Бухорогача эмас, балки Навоийгача ҳаракатланади. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» хабар қилди.

Қайд этилишича, Қизилтепа−Маликобод темир йўл перегони темир йўл изларини модернизация қилиш мақсадида 2023 йилнинг 5 ва 6 июнь кунлари Тошкент−Бухоро−Тошкент йўналишидаги йўловчи поездлар ҳаракати жадвалига ўзгартиришлар киритилади ва йўловчи поездлар Навоий бекатига қадар ҳаракатланади. Ҳаракат қуйидагича ташкил этилади.

5 июнь куни 12-сонли Тошкент−Бухоро йўналиши:

  • Тошкент 18:57 — Навоий 22:45.

6 июнь куни 11-сонли Бухоро−Тошкент йўналиши:

  • Навоий 6:44 — Тошкент 12:50.

6 июнь куни 762-сонли Тошкент−Бухоро йўналиши:

  • Тошкент 7:28 — Навоий 10:34.

6 июнь куни 770-сонли Тошкент−Бухоро йўналиши:

  • Тошкент 8:59 — Навоий 12:05.

6 июнь куни 769-сонли Бухоро−Тошкент йўналиши:

  • Навоий 16:07 — Тошкент 19:17.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.