Юқори малакали мутахассислар мамлакатнинг жаҳон бозорида рақобатбардошлиги ва муваффақиятининг асосий шартидир. Шу боис Ўзбекистонда ёшларга талаб юқори бўлган замонавий касб-ҳунарларни беришга тайёр янги университетлар очилмоқда.

2022 йилда «Агробанк» акциядорлик тижорат банки томонидан ташкил этилган Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) абитуриентлар учун ўз эшикларини очди. Университет Ўзбекистоннинг етакчи олий ўқув юртига айланиш, таълим хизматлари ва юқори савияда илмий тадқиқотлар олиб бориш, пировардида халқаро тоифадаги мутахассисларни тайёрлашга интилмоқда.

28 апрель куни UDEA Буюк Британиянинг «Ковентри» университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Британия «Ковентри» университети дастури бўйича таҳсил олаётган UDEA талабалари ва битирувчилари Ўзбекистон ҳамда халқаро меҳнат бозорида катта талабга эга бўлишади.

«Ковентри» университети QS World University Rankings 2023 маълумотларига кўра, дунёнинг топ 651−700 университетлари қаторига киради ва ўқитиш сифати ва илмий ютуқлари учун кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. Университет қўшма ўқув дастури Ўзбекистонда ва жаҳон бозорида катта талаб эга бўдган юқори даражали мутахассисларни тайёрлашга имконият яратади.

27 май куни соат 10:00 дан 16:00 гача UDEA`да очиқ эшиклар куни бўлиб ўтади. Соат 11:00 дан 14:00 гача абитуриентларни ўқув дастурлари билан таништириш намойиши ва кампус бўйлаб экскурсия бўлиб ўтади. Шу кунни ўзидаёқ ўқишга кириш учун хужжатларни ҳам топширса бўлади.

Очиқ эшиклар кунида интирок этиш учун олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади.

Сентябрь ойида UDEA тўртта бакалавриат дастурини ишга туширмоқда:

  1. Бизнес учун ахборот технологиялари;
  2. Бухгалтерия ҳисоби ва аудит;
  3. Халқаро молия ва банк иши;
  4. Инглиз тили ва инглиз тилини чет тили сифатида ўргатиш.

Аудитория машғулотларидан ташқари тадбиркорлик маданиятини ривожланитириш ва ўз лойиҳаларини игша туширишни рағбатлантириш бўйича тадбирлар кўзда тутилган.

Бизнес учун ахборот технологиялари

Жахон статистикаси шуни кўрсатмоқдаки, Information Technology for Business йўналишидаги таълим кўп илғор IT-соҳасидаги компанияларга старт берган. Ўқиш орқали нафақат бебаҳо техник билим ва лойиҳа кўникмаларига эга бўлиш, балки бизнес асосларини тушуниш, шахслараро мулоқот кўникмаларини ўрганиш мумкин.

Универститетни битиргандан сўнг IT тизимларини лойиҳалаш, қўллаб-қувватлаш ва бошқариш йўналишида қуйилаги мутахассисликлар бўйича ишлашни танлаш мумкин бўлади:

  • веб-ишланмалар;
  • маълумотларни таҳлил қилиш;
  • контентни бошқариш;
  • бизнес таҳлили ва лойиҳаларни бошқариш.

IBM ва Capgemini каби йирик компаниялар «Ковентри» битирувчиларини қадрлашади ва уларни телекоммуникация, консалтинг, IT-ресурсларни бошқариш бўлимларига жалб қилишади.

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит

Accounting and Finance бакалавриат дастури битирувчиларга катта имкониятлар беради. Ўқиш давомида талабалар мавзуни чуқур ўрганишади ва нафақат бухгалтерия ҳисоби асосларини, балки бутун экотизимни, унинг одамлар ҳаётига, ҳар бир ташкилотга, жаҳон бозорига ва умуман жамиятнинг хатти-ҳаракатларига таъсирини кўриб чикадилар.

Талабалар маҳаллий ва халқаро бухгалтерия ҳисоби, корпоратив молия, маълумотлар таҳлили, бизнес технологиялари бўйича тажриба орттирадилар ҳамда замонавий дастурий таъминотдан фойдаланишни ўрганадилар.

Битирувчилар ишлашлари мумкин:

  • бухгалтер (ҳусусий ва давлат корхоналарида);
  • аудитор;
  • биржа маклери;
  • ҳисоб бошқаруви бўйича мутахассис бўлиб.

Халқаро молия ва банк иши

Банк иши — Ўзбекистонда талаб катта бўлган таълим соҳасидир. International Finance and Banking дастури бу йўналишдаги билимларни кенгайтиради ва чуқурлаштиради. Молиявий моделлаштириш, таҳлилий воситалар ва рақамли технологиялар (FinTech) ёрдамида улар банк ва молия институтлари фаолиятини халқаро контекстда баҳолайдилар, молиявий тартибга солишнинг турли ёндашувларини солиштирадилар, оқилона қарорлар қабул қилишни ўрганадилар.

Ушбу йўналишни тугатгандан сўнг, битирувчи қуйидаги мутахассисликлар бўйича ишлаши мумкин:

  • халқаро молиявий таҳлилчи;
  • корпоратив молиявий маслаҳатчи (FinTech);
  • венчур капиталисти (лойиҳалар ва стартапларга сармоядор);
  • инвестицион банкир.

Инглиз тили ва инглиз тилини чет тили сифатида ўргатиш

Буюк Британияда яшаш ва ўқиш — инглиз тилини ўрганиш ва амалиётда қўллаш учун ажойиб имкониятдир. English Language and TEFL йўналиши битирувчилари бутун дунё бўйлаб инглиз тилидан дарс беришлари мумкин. Талабалар ҳар томонлама ривожланади, танқидий ва аналитик фикрлаш, ёзма ва оғзаки мулоқот қилиш кўникмаларини ўргатади.

Ўқишни тугатгандан сўнг, талаба карьерасини қуйидагича давом эттириши мумкин:

  • инглиз тили ўқитувчиси;
  • ўқув дастурлари дизайнери;
  • профессионал таржимон.

Янги дастур бўйича таҳсил олаётган UDEA талабалари ва битирувчилари Ўзбекистон ва ундан ташқарида кадрлар бозорида катта талабга эга бўладилар. Ўқишни тугатгандан сўнг, талабалар «Ковентри» университетининг дипломига эга бўлишади.

UDEA`га қабул ҳақида батафсил маълумотни coventry.udea.uz сайтида олиш мумкин.

Очиқ эшиклар кунига қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Реклама ҳуқуқлари асосида.