20 май куни Ўзбекистон Маркетинг ассоциацияси томонидан ташкил қилинган «Макон маркетинг» форуми доирасида ўтказилган «Йил бренди-2022» VI мукофоти тақдирлаш маросимида «Мода» йўналишида экспертлар танловига кўра, Indenim компанияси биринчи ўринга муносиб деб топилди.

«Ушбу имкониятдан фойдаланиб, бизни танлаган барча мутахассисларга, бизга ишонч билдирган ва ҳайрихоҳ бўлган мижозларимизга ўзимизнинг алоҳида миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз. Беш йил мобайнида Indenim брендимизни озми-кўпми халқимиз кўз ўнгида танилишига муваффақ бўлдик. Бугун Fashion Retail соҳасидаги улкан салоҳиятимизни таъминлаб берувчи тўққизта текстиль ишлаб чиқариш фабрикаларига эгамиз, шу билан бир қаторда минглаб иш ўринлари яратдик, текстиль ва чакана савдо соҳасида ўз мактабимизни бунёд қилдик. Коллекцияларимиз билан эса бутун юртимиз бўйлаб 33 та филиалларимизда халқимизга манзур бўлиб келмоқдамиз. Бир кунда дўконларимизга 15 мингдан ортиқ харидорлар ташриф буюради. Умид қиламизки, бу ҳали бошланиши», — деди Indenim компанияси вакили.

2025 йил якунига қадар Indenim дўконлари сонини 100 тадан ошириш режалаштирилган. Компания асосий мақсади эса — яқин 5 йилда МДҲ давлатларига ҳам кириб бориб, дунё саҳнида ҳеч қайси хорижий бренддан қолишмайдиган ўзбек брендини танитишдир.

Instagram: @indenimuz
Telegram: t.me/indenim

Реклама ҳуқуқлари асосида.