25 май куни Ўзбекистондаги мавжуд мактабларда 392 минг ўқувчи учун сўнгги қўнғироқ чалинди. Энди улар мактаб ўқувчиси эмас, балки катта майдон ичра ўз ўрнини топишга, ҳаёт тизгинини қўлга олишга интилаётган иқтидор эгаларидир.

Мактабни тамомлаш чоғида йигит-қизлар оила аъзолари, устозлари ва дўстлари билан фикр алмашиб, келгуси ҳаётлари учун муҳим қарорни қабул қилишади. Кимдир президент бўламан деса, яна кимдир вазир бўлишни истайди, бошқаси эса ўзини тадбиркор сифатида кўради. Кимгадир ота-онанинг касбини тутиш хуш келса, кимдир хорижга кетишни орзу қилади.

«Газета.uz» мухбирлари Муштарий Оқбоева ва Маъмуржон Обраҳматов ана шундай ҳам ҳаяжонли, ҳам масъулиятли кунда Тошкентдаги мактаблар битирувчиларининг келгуси режалари билан қизиқди.

Ёш суҳбатдошлар 5−10 йилдан сўнг ўзини асосан давлат ташкилотлари, ҳокимликлар, хусусан Олий Мажлис биносида ҳам кўришини айтиб ўтди. Айтиш мумкинки, улар ҳукуматда меҳнат қилаётганларга ҳавас қилади ёхуд уларга ишонади. Шу боис ҳам улардан умиди катта. Ҳозирда уларнинг энг катта мақсади — ОТМга кириш.

Ёшларнинг Янги Ўзбекистондан нималар кутаётганини видеорепортажимиздан билиб олинг:

Муҳаррир: Муштарий Оқбоева. Операторлар: Маъмуржон Обраҳматов ва Саша Мирзахмедов. Монтаж устаси: Маъмуржон Обраҳматов.