15 май куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида журналистика соҳасидаги «Олтин қалам» XVII Миллий мукофоти учун ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

«Олтин қалам» миллий мукофоти совриндорлари қуйидагича тақдирланди:

  • бош миллий мукофот учун — автомобиль;
  • биринчи ўрин учун — БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм, бунга қадар 43,2 млн сўм эди);
  • иккинчи ўрин учун — БҲМнинг 175 баравари (52,5 млн сўм, бунга қадар 37,8 млн сўм эди);
  • учинчи ўрин учун — БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм, бунга қадар 32,4 млн сўм эди);
  • 12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун — БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм, бунга қадар 13,5 млн сўм эди) миқдорида бир марталик пул мукофоти.

БҲМ 1 майдан 330 минг қилиб белгиланган бўлса-да, мукофот учун маблағлар йил бошида тасдиқланиб бўлгани сабабли БҲМнинг бир баравари 300 минг сўм этиб ҳисобланган.

Ғолиб ва совриндорлар рўйхати

Халқаро танловнинг бош миллий мукофоти ғолиби:

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети жамоаси (Совға — Gentra автомобили).

Интернет журналистикаси йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев;
  • 2-ўрин: Kun.uz шарҳловчиси Жамшид Ниязов;
  • 3-ўрин: Davletovuz Telegram канали асосчиси Қобил Хидиров.

Радио йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: «Авторадио»да дастурлар бўйича директор ҳамда эфир бошловчиси Назира Иноятова;
  • 2-ўрин: «Oriat Dono» радиоси муҳаррири Ботир Имомалиев;
  • 3-ўрин: Сурхондарё вилояти телерадиокомпанияси «Янги аср» радиоканали бош муҳаррири Илҳом Рахматов.

Ттелевидение йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: O‘zbekiston 24 телеканали директори ўринбосари Шунқор Чориев;
  • 2-ўрин: Milliy телеканали Ижтимоий-маърифий дастурлар бўлими бошлиғи, «Оталар сўзи» лойиҳаси бадиий раҳбари Юлдуз Ҳошимова;
  • 3-ўрин: Mening yurtim телеканали «Марказий студия» информацион лойиҳаси 1-тоифали мухбири Юлдуз Олимова.

Босма ОАВ йўналиши бўйича ғолиблар:

  • 1-ўрин: «Еркин Қарақалпақстан» газетаси жамоаси;
  • 2-ўрин: «Адабиёт зиёси» газетаси жамоаси;
  • 3-ўрин: «Тонг юлдузи» газетаси.

«Ҳарбий-ватанпарварлик мавзуси энг яхши ёритилган материаллар учун» ғолиб:

«Постда — На посту» газетаси жамоаси.

«Интернет тармоғида эълон қилган энг яхши материали учун» ғолиблар:

  • «Альтер Эго Интервью» канали асосчиси Кирилл Альтман;
  • Ular подкаст лойиҳаси муаллифи Лазиз Хамидов;
  • Эркин ижодкор Шокир Шарипов;
  • Ижтимоий тармоқлардаги «Потребители.уз» саҳифаси асосчиси Лилия Николенко.

«Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар энг яхши ёритилган материаллар учун» ғолиб:

Журналист Муҳаммаджон Обидов.

«Бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари энг яхши ёритилган материаллар учун» номинацияси ғолиби:

«Овози тожик» газетаси мухбири Саодат Бекназарова.

«Энг фаол теле ва радио бошловчи» номинацияси ғолиби:

«Ўзбекистон тарихи» телеканали бош муҳаррири ўринбосари Дилфуза Шоназарова.

«2022 йилда чоп этилган публицистик жанрдаги энг яхши китоб учун» номинацияси ғолиби:

ЎзЖОКУ кафедра мудири Назира Тошпўлатова.

«Энг яхши фоторепортаж учун» номинацияси ғолиби:

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича фотомухбири Мақсад Ҳабибуллаев.

Халқаро ҳамкорлар таъсис этган номинациялар ғолиблари:

  • ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таъсис этган «Инсон ҳуқуқлари ҳимоясига қаратилган энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятининг Самарқанд вилоят бўлими раиси Мирза Субҳанов.
  • Европа Иттифоқи томонидан таъсис этилган «Аграр озиқ-овқат секторидаги ислоҳотларнинг таъсири ҳақида аҳолининг хабардорлигини ошириш бўйича энг яхши материал учун» номинацияси ғолиби, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мухбири Насиба Зиёдуллаева.

«Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун» номинацияси ғолиблари:

  • Хитойнинг «Жэньминь хуабао» нашриёти муҳаррири Сян Хаоянг;
  • Тожикистоннинг «Жумҳурият» газетаси мухбири Мирасрор Аҳроров;
  • Эроннинг Farsnews ахборот агентлиги мухбири Шерали Авезметов;
  • Reuters ахборот агентлигининг Ўзбекистондаги мухбири (Буюк Британия) Муҳаммадшариф Маматқулов;
  • Мисрнинг «Ал-Диплумасий» ва Eurasia Dairy газеталари сиёсий мухбири Аҳмад Тарабек.