АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Майоркас ноқонуний иммиграцияга қарши кураш ҳаракатлари бўйича баёнот берди, унга кўра, эндиликда чегарадан қонуний бўлмаган ҳолда ўтганлар бошпана олиш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисобланади. Бу ҳақда Ички хафвсизлик департаменти сайтида хабар қилинди.

«Бугун тундан бошлаб чегарага ноқонуний йўллар билан келган одамлар бошпана олиш ҳуқуқига эга эмас деб ҳисобланади. Биз АҚШда қолиш учун қонуний асосга эга бўлмаганларни чиқариб юборишга тайёрмиз», — дейилади баёнотда.