Эммануэль Макрон Ўзбекистонга ташриф буюради

Франция президенти Эммануэль Макрон 2023 йилда Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади.

Тошкентда Нукус воқеалари бўйича апелляция кўриб чиқилди

Тошкент шаҳрида Қорақалпоғистон воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича 16 нафар маҳкум (шу жумладан, марҳум Полат Шамшетов)нинг биринчи суд жараёни бўйича шикоятлари, шунингдек, шартли равишда ҳукм қилинган 4 кишига нисбатан прокуратура протестини кўриб чиқиш бошланди.

Сурхондарёда чегарадан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида гиёҳванд модда аниқланди

Сурхондарёдаги «Айритом» чегара божхона постидан ўтказилаётган анор шарбатлари таркибида 103 кг метамфетамин синтетик гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Улар Тошкентдаги компаниялардан бирига юборилаётган бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарёда чанг бўронлари кузатилмоқда. Видео

Жума куни тушдан сўнг Ўзбекистоннинг жанубий қисми, хусусан, Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида чанг бўронлари содир бўлди.

Тошкентдаги 14 та автобус йўналишида «кунлик план» бекор қилинди

Тошкентда 5 майдан бошлаб 14 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида ташкил этилди. Янги тизим даромад режасига (кунлик план) асосланмайди. Энди барча тушумлар шаҳар бюджетига ўтказилади, ҳокимлик йўловчи ташувчига пулни бажарилган иш ҳажмидан келиб чиқиб ўтказиб беради.

Барча автобус йўналишларида кунлик режа август ойига қадар бекор қилиниши кутилмоқда

Август ойига қадар Тошкент шаҳридаги барча — 160 та автобус йўналишида нақд пул тушумлари бўйича кунлик режа бекор қилиниши режалаштирилмоқда. Ҳозирда пойтахт транспорт бошқармаси уларнинг нархини ҳисоблаб чиқмоқда, ёзда тендерлар ўтказилади.

«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ҳам ташаббусли бюджетлаштирилади

Эндиликда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида «Очиқ бюджет» порталида овоз бериш йўли билан аниқланади. Бунда ҳар бир маҳаллада 8 млрд сўмдан ошмаган лойиҳалар пакети шакллантирилади.

P2P ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид — «Юксалиш»

«Юксалиш» ҳаракати жисмоний шахслар ўртасидаги пул ўтказмалари ҳақидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиш Конституция зид эканини маълум қилди. Ҳаракат бу масалани қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ эканини қайд этди.

Тошкентда ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилгани айтилган боғча директори ишдан олинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 230-сонли боғча директори «хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашиб, болалар ҳаётини хавф остига қўйгани учун» ишдан бўшатилганини маълум қилди. Унинг 15 ёшли ўғли 4 нафар қизчага тегажоғлик қилганликда гумонланиб, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Шанба куни Ўзбекистонга Каспий денгизидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади. Ҳаво ҳарорати кундузи +18 даражагача пасаяди. Якшанба куни қатор вилоятларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Апрелда Ўзбекистонда 29 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Апрель ойида Ўзбекистонда улгуржи истеъмолчилар томонидан қарийб 30 млн куб метр ҳажмдаги (28,9 млрд сўмлик) табиий газдан ноқонуний фойдаланилди.

Тизимда йил бошидан бери 9 нафар ходим жавобгарликка тортилди — «Ҳудудгазтаъминот»

2023 йил бошидан бери газ таъминоти корхоналарининг 9 нафар ходими фирибгарлик ва бошқа жиноятлар учун жавобгарликка тортилди. Қўлга олинганларга нисбатан тергов чоралари кўрилмоқда, фуқаролардан ходимлар билан тил бириктирмаслик ва ноқонуний хатти-ҳаракатлар ҳақида хабар бериш сўралди.

Педагогика йўналишидаги сиртқи таълимга фақат 5 йиллик стажга эга ўқитувчилар қабул қилинади

2023/2024 ўқув йилидан ОТМларнинг педагогика йўналишидаги сиртқи таълимда ўқишни истаган ўқитувчилар камида 5 йиллик педагогик стажга эга бўлиши шарт. Бу бўйича президент қарори қабул қилинди.

Ўзбекистонда Onix ва Tracker учун шартнома бериш вақтинча тўхтатилди

UzAuto Motors компанияси Chevrolet Tracker ва Onix автомобиллари учун шартномалар беришни ушбу моделларнинг конфигурацияси янгиланиши муносабати билан вақтинча тўхтатди. Компаниянинг билдиришича, автомобиллар учун «иссиқ» вариантлар кутилмоқда.

Ўзбекистонда «Yangi bank» рўйхатдан ўтказилди

МБ томонидан яна бир банк — «Yangi bank»га лицензия берилди. Уни «Ўзагроэкспортбанк» раҳбарининг собиқ ўринбосари Одил Амерқулов бошчилигидаги «Yangi Group» компанияси ташкил этган.