Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Coca-Cola Uzbekistan компанияси илғор экспертлари ва Chat-GPT ботини кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришда аёлларнинг ролини муҳокама қилиш учун ташкил этилган бизнес-нонуштада бирлаштирди.

Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасидаги мазали нонушта муҳитида 65 дан ортиқ меҳмонлар, жумладан, етакчи халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари бир-бирлари билан танишиш, мулоқот қилиш ва ўз тажрибалари билан бўлишиш имконига эга бўлдилар. Ўзбекистонда йирик ва ўрта корхоналарга эга бўлган кучли тадбиркорлар жамоаси эса тадбиркорлик оламидаги аёллар келажагини ўзгартириши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш бўйича ўз қарашлари билан ўртоқлашди.

реклама

Тадбир давомида тақдим этилган McKinsey Global Institute ҳисоботига кўра, тегишли чоралар кўрилмаса, иқтисодиётда гендер тенглигига эришиш жараёни тахминан 260 йил давом этиши ҳақида маълумот берилди. Ваҳоланки, гендер тафовутини бартараф этилишдаги минимал ҳаракатлар 10 йил ичида ЯИМ`ни 11% га ошириш, тўлиқ бартараф этиш эса жаҳон ЯИМининг 28 трлн долларга ошишига олиб келади.

Ўзбекистонда ҳукумат томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиб, келгуси икки йил ичида кичик ва ўрта бизнесда хотин-қизларнинг улушини ҳозирги 25 фоиздан 40 фоизга ошириш бўйича улкан мақсад қўйилмоқда.

«Ютуқлар замирида нафақат яратилаётган имкониятлар, балки аёлларимизнинг интилиши ва ўзларига бўлган ишончи мужассам ва бу мустаҳкам бўлиши керак. Олдимизга қўйган мақсад ва режаларимизни амалга оширишда, албатта, уларни моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ҳам муҳим ўрин тутди. Бу борада бизга фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, журналистлар, блогерлар яқиндан кўмак кўрсатаётгани мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиман. Аммо ҳали қилинадиган ишларимиз жуда кўп. Эзгу мақсадимиз — аёллар фаоллигини ошириш орқали уларнинг оилалари ободлиги, барқарорлиги, пировардида, жамият равнақини таъминлашдир», — деди Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева ўз нутқида.

Бизнес-нонуштани Coca-Cola İçэсек компаниясининг барқарорлик, коммуникациялар ва корпоратив ижтимоий масъулият бўйича директори Бурсун Имир олиб борди.

реклама

«Биз ушбу панель муҳокамасини ташкил этишда иштирок этиш шарафига муяссар бўлдик, унда биз Ўзбекистонда аёллар тадбиркорлиги ва етакчилигининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун турли соҳалардаги энг яхши эксперт ва етакчиларни бирлаштирдик. Биз мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши учун аёлларга тенг имкониятлар яратишни асосий омил деб ҳисоблаймиз. Умид қиламизки, муҳокамаларимиз натижалари бизнес ва жамоат ҳаётида муваффақиятга эришмоқчи бўлган кўплаб Ўзбекистон аёллари учун рағбат бўлиб хизмат қилади. Биз бу борадаги ишларни давом эттиришга ҳамда жамоатчилик ва бизнес ҳамжамиятининг эътиборини ушбу муҳим мавзуга қаратишга тайёрмиз», — деб айтиб ўтди Coca-Cola компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникациялар бўлими менежери Нази Арипджанова.

Бизнес-нонуштада аёлларнинг бизнес ва жамоат ҳаётида ривожланишига оид муҳим масалалар бўйича қизиқарли ва самарали муҳокама бўлиб ўтди, масалан:

  • қизларнинг фаол шахс сифатида ривожланишига қандай ёрдам бериш ва уларга бизнес, давлат ва жамоат тузилмаларида раҳбарлик қилиш имконини бериш;
  • қандай қилиб олий ва ихтисослаштирилган ўқув юртларида хотин-қизлар сонини кўпайтириш, уларга касб танлаш ва бошқа имкониятларни кенгайтириш;
  • аёллар ўз бизнесини бошлашида қандай тўсиқларга дуч келаётгани, уларни енгиб ўтишда, ҳаёт сифатини яхшилашга ҳисса қўшишда, кичик ва ўрта корхоналарни яратишда, тадбиркорликда нафақат аёллар сонини, балки бизнес соҳаларида хилма-хилликка эришишда қандай ёрдам бериш.

реклама

Барча билдирилган фикрлар ва саволларга жавоблар кейинчалик иштирокчилар томонидан махсус илова орқали хулоса матнини яратиши учун Chat-GPT ботига юборилди. Қуйида Chat-GPT боти ёрдамида яратилган матндан парча тақдим этилган:

«Кичик ва ўрта бизнесни бошқаришда аёллар кўп қийинчиликларга дуч келишади, бу эса кўпинча муваффақиятсизликка олиб келади. Дискриминация, қашшоқлик, урушлар ва табиий офатлар аёлнинг бизнесда муваффақият қозониш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Асосий муаммолардан бири тадбиркор аёлларни молиялаштиришдаги етишмовчиликдир. Тегишли молиявий ёрдамсиз кўплаб аёллар ўз бизнесларини бошлай ёки кенгайтира олмайдилар, бу эса стагнация ва регрессияга олиб келади. Ушбу муаммони ҳал қилиш учун ҳукуматлар ва молия институтлари аёлларни капитал билан кенгроқ таъминлаш учун керакли чора-тадбирларни кўришлари керак.

Яна бир муаммо — аёлларнинг тадбиркорлик фаолиятидаги тўсиқлар ҳақидаги маълумот ва хабардорликнинг етарли эмаслигидир. Молиявий саводхонлик дастурлари аёлларга ўз молиявий ресурсларини қандай бошқаришни ва ўзларини дискриминациядан ҳимоя қилишни яхшироқ тушунишларига ёрдам беради. Қолаверса, оилаларга аёлларнинг имкониятларини кенгайтиришнинг аҳамияти ҳақида маълумот бериш мавжуд бўлган тўсиқларни бартараф этишга ва аёлларнинг бизнесда муваффақият қозонишига ёрдам беради".

реклама

«Хотин-қизларнинг янада кучли тадбиркор бўлиб етишиши учун қулай шарт-шароитлар ва кучли хоҳиш-истак ҳам муҳим аҳамиятга эга», — таъкидлаб ўтди Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳом Норқулов.

Муҳокамада шунингдек:

  • БМТТД`нинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска;
  • Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдуқундузова Назокат;
  • «Она жамғармаси» ҳаммуассиси Умида Хусаинова;
  • ЕТТБ`нинг Ўзбекистондаги раҳбари Алкис Дракинос;
  • АҚШ элчиси Жонатан Ҳеник;
  • Silver Leaf бош директори Ден Паттерсон ва бошқалар иштирок этди.

Coca-Cola Ўзбекистон ва бутун дунё аёлларини қўллаб-қувватлайди ва мавжуд имкониятлардан фойдалана оладиган ҳамда иқтисодий жиҳатдан ҳимояланган аёл юқори сифатли жамият ҳаётининг калити эканлигига ишонади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.