Янги лойиҳа ҳозирги замон ҳар қандай талабига тўла жавоб бериб, ҳамма нарсада олий сифат ва юксак савияни қадрловчилар учундир. Regnum Plaza хонадонларининг эгалари — нафис дид соҳиблари бўлиб, ўзларини ва яқинларини жуда қадрлайдиган, уларнинг ҳаёт тарзидаги қулайликларини сифат жиҳатидан янги поғонага олиб чиқишни истайдиган инсонлардир. Шунингдек, улар ўз маблағларини вақт ўтиши билан нархи ва қадри ошиб борувчи ишончли ва юқори даромадли кўчмас мулкка оқилона сармоя қилувчилар ҳамдир.

Murad Buildings жамоаси ҳар бир лойиҳага ҳамиша пухта ва чуқур ёндашади, Regnum Plaza лойиҳаси ҳам бундан мустасно эмас. Компания истакларни олдиндан кўра билгандек, ҳашаматли кўчмас мулкнинг талабчан истеъмолчиларини ҳайратда қолдиришга қодир ва унда яшовчи ҳар бир инсон учун бизнес тоифадаги қулайликларни таклиф этади.

Regnum Plaza`да яшаш — бу шунчаки нуфуз эмас, балки бу шаҳарнинг марказий қисмида жойлашувнинг барча афзалликларидан ва турар-жой мажмуасининг қатор имтиёзларидан баҳраманд бўлиш имкониятидир. Нуфузли мактаблар ва университетлар, ресторанлар, машҳур фитнес марказлари, супермаркетлар ва савдо марказларигача бўлган масофа жуда яқин ва уларга ортиқча овворагарчиликларсиз осонгина етиб олиш мумкин.

murad buildings, реклама

Мажмуа архитектурасига санъат сифатида ёндашиб, Murad Buildings жамоаси ўзига хос ижодий услубга эга лойиҳа яратди. Regnum Plaza такрорланмас жозибаси ва мафтункорлиги билан Тошкентдаги бошқа турар-жой мажмуаларидан ажралиб туради.

murad buildings, реклама

Бу ердаги ҳар бир унсур сизнинг кўплаб эҳтиёжларингизга жавоб беради ва оилангиз билан мароқли вақт ўтказиш учун кўплаб имкониятлар тақдим этади.

Мажмуанинг жажжи яшовчилари учун очиқ ўйин майдончаси ва ёпиқ турдаги болалар хонасини ўз ичига олган хавфсиз ва қулай маскан яратилган бўлиб, бу уларнинг жисмонан, ақлан ва эстетик жиҳатдан ҳар томонлама комил бўлиб вояга етишларига ёрдам беради. Ўзига хос ўйин майдончалари билан жиҳозланган ҳудуд болалар майдончалари ҳақидаги одатий тушунчаларни ўзгартириши аниқ.

murad buildings, реклама

Соғлом турмуш тарзига риоя қилувчилар учун эса турар-жой мажмуаси ҳовлиси бўйлаб кенг воркаут-зоналари, кўп тармоқли спорт майдончаси ва югуриш йўлакчаси мавжуд. Ушбу санаб ўтилганларнинг барчаси кўркам ландшафт дизайни асосида кўп йиллик дарахтлар ва яшил зоналар билан уйғунлашади.

Бахтли ҳаётингиздаги ёқимли дақиқалар ҳақида қайғурган ҳолда, оилангиз ва яқин дўстларингиз билан ҳаётингизнинг энг гўзал дамларини ўтказишингиз, дам олишингиз мумкин бўлган чойхона ва меҳмонлар учун махсус мўлжалланган хоналар ҳам ишлаб чиқилган.

Ҳудуд ичида ва мажмуа майдони бўйлаб 24 соатлик қўриқлаш хизмати яшовчиларнинг хавфсиз ва тинч ҳаёт кечиришини таъминлайди. Шунингдек, бошқарув компанияси ходимлари умумий ҳудудни тоза ва озода сақлаб, мажмуани гўзал ва нафис ўсимликлар билан безалган муҳташам макон қилиш учун астойдил ҳаракат қиладилар.

Regnum Plaza турар-жой мажмуасининг фасад қисми ва умумий ҳудудларининг ички қисми юқори сифатли, табиий материаллар билан безатилиб, ҳашаматли ва фаровон ҳаётнинг юқори стандартларига жавоб беради.

«Regnum Plaza — мукаммалликка интилишнинг янги даражаси».

Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон: (+998) 71−200−88−22.

Реклама ҳуқуқлари асосида.