7 апрель куни президент «Маъмурий ислоҳотлар доирасида ёшлар сиёсати ва спорт соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги фаолиятининг 9 та устувор йўналиши тасдиқланди.

Унга кўра, давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари ҳар йили 1 февралга қадар ўз тизимларида йиллик «Ёшлар дастури»ни тасдиқлаб олиши керак.

1 январдан бошлаб давлат ташкилотлари ўтказадиган ёшлар фестиваллари, форумлар, лойиҳалар, танловлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлар ҳақида маълумот yoshlarportali.uz ягона электрон платформасида эълон қилинади.

Шунингдек, 1 январга қадар спорт соҳасини рақамлаштириш бўйича «ERP Sport» ягона электрон бошқарув тизими ишга туширилади ҳамда UzASBO дастуридаги маълумотлар билан интеграция қилинади. Бунда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ўз маблағлари ҳисобидан жойларда спорт объектлари ва иншоотларини барпо этадиган бўлса, унинг камида 30%и электрон тизим орқали ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан овоз бериш йўли билан аниқланади.

1 июлдан бошлаб спортчи идентификация карталари учун тўловлар миқдори уч баробарга камайтирилиб, 55 минг сўм бўлади, улардан фойдаланиш муддати 5 йил.

1 мартдан бошлаб спорт турлари бўйича ўтказиладиган расмий мусобақаларда иштирок этиши учун спортчиларнинг мансублиги ва уларнинг малакасини идентификация карталари (ID-карта) орқали аниқланади.

Қарор билан спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ва уларни тайёрлаган мураббийларни рағбатлантириш учун маблағларнинг миқдорлари тасдиқланмоқда. Унга кўра:

ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, президент қарори, спорт

ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, президент қарори, спорт

ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, президент қарори, спорт

Шунингдек, 1 июлдан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг стипендияси таъсис этилиб, унинг миқдори меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 бараварини (2 млн 940 минг сўм) ташкил этади. Ушбу стипендия тайинланган спортчиларга ўзини ўзи банд қилиш ҳуқуқи берилади.

(Меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдори 2023 йилнинг май ойидан бошлаб, 980 минг сўм этиб белгиланади)

Олимпия ва Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларга Президент Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасига идоравий мансуб бўлган тиббиёт муассасаларида белгиланган тартибда умрбод бепул тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.

Ҳужжат эълон қилинган санадан кучга кирди.