Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида Lacetti ва Nexia иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда «Севимли» талеканалининг «Замон» кўрсатувида маълум қилинди.

6 апрель куни соат 07:30 ларда Жарқўрғон тумани «Оқтепа» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М41 автомобиль йўлида Lacetti қарама қарши тарафдан ҳаракатланиб келаётган Nexia билан тўқнашган.

Ҳодиса оқибатида Nexia рулидаги 34 ёшли ҳайдовчи ва Lacetti`нинг олд ўриндиғида бўлган 24 ёшли йўловчи воқеа жойида вафот этган. Машиналар ичида бўлган 6 нафар йўловчи эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.