1 апрель куни «Янги Ўзбекистон» боғида ёш йигит-қизлар ва ҳаваскорлар ўртасида дуатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши сабаб Янги Ўзбекистон ва унга туташ Жасорат кўчасида автомобиль ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.

Унга кўра, соат 07:00 дан 08:00 гача:

  • Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида қисман;

08:00 дан 12:00 гача:

  • Янги Ўзбекистон кўчасининг Истиқлол кўчасидан 3 қаватли йўл ўтказгичгача бўлган қисмида ҳар икки йўналишда тўлиқ;

08:00 дан 12:00 гача:

  • Жасорат тор кўчасининг Жасорат кўчасидан Янги Ўзбекистон кўчасигача бўлган қисми ёпилади.

Ҳокимлик шу вақт оралиғида ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қилган.