Қорақалпоғистонда Cobalt ва MAN юк машинаси ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда бир фуқаро вафот етган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, воқеа 26 март куни соат 16:15 ларда Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтувчи А-380 Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу автомобиль йўлининг 573−574 кмда содир бўлган. Аниқланишича, Хоразм вилояти Боғот туманида яшовчи Ш. Т Cobalt автомобилини бошқариб бораётганда ўзи билан бир йўналишда яъни олдида ҳаракатланиб, чапга тарафга бурилаётган MAN юк машинасининг орқа томонидан келиб урилган.

Оқибатда Cobalt йўловчиси С.Х оғир тан жароҳатини олиб туман шифохонасининг шошилинч тез ёрдам бўлимига ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан у ўзига келмасдан вафот етган.

Ҳолат юзасидан Тўрткўл тумани ИИБ қошидаги Тергов бўлими томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.