Ўзбекистон шаҳарларидан Истанбул, Дубай ва Шаржага саёҳатни режалаштираётган йўловчилар UzAirways авиакомпаниясидан авиачипталарни 40% гача чегирма билан сотиб олиш имкониятидан фойдаланишлари мумкин.

30 мартдан бошлаб UzAirways авиакомпанияси Тошкент ва Фарғонадан Дубай ва Шаржага йўналишлар бўйича парвозлар нархини пасайтиради. Шундай қилиб, Тошкент — Дубай — Тошкент авиачиптаси нархи 2 427 000 сўмдан, Фарғона — Дубай — Фарғона рейсларида авиачипта нархи 2 451 000 сўмдан бошланади, Тошкент — Шаржа — Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни 2 304 000 сўмдан бошлаб харид қилиш мумкин.

реклама

Шунингдек, 30 мартдан 14 майгача UzAirways Ўзбекистон шаҳарларидан Истанбулга барча йўналишларда махсус чегирмаларни жорий қилмоқда. Белгиланган муддатда чипта сотиб олаётганда авиакомпания эконом-класс йўловчилари учун тарифга 20%, бизнес-класс йўловчиларига эса 40% чегирма тақдим этади.

Чегирмалар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона ва Урганчдан Истанбулга белгиланган муддатдаги барча рейсларга амал қилади.

UzAirways билан қулай нархларда Дубай, Шаржа ва Истанбулда саёҳат қилишингиз мумкин.

Батафсилроқ маълумотларни Uzbekistan Airways Sales филиали ҳамда Uzbekistan Airways алоқа марказидан (+998) 78−140−02−00 рақами орқали олишингиз мумкин.

Филиал манзили: Амир Темур кўчаси, 51.

Реклама.