Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Ўзбекистонда давлат органлари ва ташкилотларида очиқлик бўйича амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси — 2022 натижаларини эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан 86 та давлат органи ва ташкилоти ўрин олган бўлиб, индекс вазирликлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, қўмита, агентлик ва бошқа ташкилотлар ҳамда акциядорлик жамиятлари ва банклар кесимида ҳам тузиб чиқилган.

антикоррупция агентлиги, давлат органлари, очиқлик индекси

Очиқлик индексида биринчи ўнталикни президент ҳузуридаги Статистика агентлиги (88,8 балл), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (88,3), Тошкент вилояти ҳокимлиги (83,3), Хоразм вилояти ҳокимлиги (78,7), Навоий кон-металлургия комбинати (76,2), Рақамли технологиялар вазирлиги (75,5), Маданият ва туризм вазирлиги (74,9), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (74,8), Адлия вазирлиги (74,6) ҳамда Транспорт вазирлиги (73,7) эгаллади.

антикоррупция агентлиги, давлат органлари, очиқлик индекси

Андижон вилояти ҳокимлиги 43,6 балл билан 76-ўринни, Мудофаа вазирлиги — 77 (41,3 балл), «Ўзмахсусмонтажқурилиш» — 78 (39,1), Uzbekistan Airports — 79 (37,4), Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати — 80 (34,6), Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги — 81 (33,5), «Пойтахтбанк» — 82 (28,3), «Алоқабанк» — 83 (22), «Қишлоққурилишинвест» — 84 (21,7), «Йўлқурилиш» — 85 (21) ҳамда Ўзбекистон миллий телерадиокопанияси — 86- (21) ўринни банд этди.

антикоррупция агентлиги, давлат органлари, очиқлик индекси

антикоррупция агентлиги, давлат органлари, очиқлик индекси

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 14 июндаги фармони билан мамлакатда Очиқлик индекси жорий этилган эди. Ҳужжатга кўра, 8 та индекатор бўйича энг юқори балл тўплаган ташкилотлар рағбатлантирилиши, салбий кўрсаткич қайд этганлар эса жавобгарликка тортилиши керак.

Бундан ташқари, президент 3 август куни қонунчиликка очиқ маълумотларни ошкор этмаган давлат хизматчиларини жаримага тортишни кўзда тутган ўзгаришларни тасдиқлаган эди. Унга кўра, давлат органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.