Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида бўлиб ўтган вазирликнинг навбатдан ташқари ҳайъат йиғилишида тизимдаги қатор раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилди, дея хабар бермоқда ЎзА.

Хусусан, топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли O‘zmedimpeks МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ганиева ҳамда яна бир қатор масъуллар ишдан олинди.

Вазирнинг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ҳам ўз лавозимидан озод этилди.