«Ҳаёт ҳамин»

Карикатуралар персонажи Тошмурод – ўзининг ҳаёти ва фалсафаси, «культур-мультур» ва менталитет ҳақида

Иллюстратор Жасур Раҳимов Самарқандда туғилиб ўсган. 2012 йилда у ўқиш учун АҚШга жўнаб кетган. «Янги дунё»да у америкалик рассомларнинг иллюстрациялар соҳасини қандай ривожлантираётганини ўрганди ва ўзининг Ўзбекистон ҳақидаги иллюстрациялари билан арт-лойиҳа бошлашга қарор қилди.

Жасур ўз лойиҳасини Uzbekistan Illustrated («Ўзбекистон суратларда») деб атади, унинг бош қаҳрамони хаёлий персонаж Тошмурод бўлди. Бу йил у 10 ёшга тўлади. «Газета.uz» юбилей муносабати билан Жасур Раҳимовдан Тошмурод, унинг фалсафаси ва плагиат ҳақида сўради.


«
Тошмурод – яхши бола, хушчақчақ. Уни 2012 йилда АҚШга кўчиб ўтганимдан сўнг Uzbekistan Illustrated лойиҳаси учун яратдим. Мен Ўзбекистон ҳақида расмлар чизардим, лекин Америкада иллюстрациялар брендлар учун ишлатилади ва шунга мос равишда бу брендлар иллюстрациялар орқали ҳам ривожлантирилади. Ўзбекистонда ҳам ўзига хос шундай нарса бўлса, яхши бўларди, деб ўйладим.
реклама
реклама
Аввалига Uzbekistan Illustrated фақат Facebook доирасида мавжуд эди. Тошмурод лойиҳанинг диктори эди – у янгиликларни ўқирди. Бугунги кунда лойиҳанинг ўз Telegram канали ва Instagram саҳифаси мавжуд, аммо сўнгги пайтларда суратлар камроқ чиқмоқда.
Аммо бизнинг настарин рангли велюр чопон кийган, ёрқин сариқ якабанд (белбоғ) ва дўппи кийган тилла тишли ўртоғимиз долзарб янгиликларни ўқишда давом этмоқда.
Раис бува олдига маълумотнома олиш, чиқинди ташлаш хизматлари учун пул тўлаш ёки камдан-кам ўтказиладиган марака учун катта қозонни олиб туришга борардик.
Тошмурод — йиғма персонаж. Бу Насриддин Афанди ва болалигимдаги маҳаллада юрадиган “хохмач”лар (қувноқ инсонлар) аралашмаси. Мен Самарқанд марказидаги хонадонда катта бўлганман. Маҳалламизда ҳозиргидек маҳалла қўмитаси йўқ эди. Қозон печкали кичкина хона бўлар эди, у ерда раис бува ва унинг котиби фаолият юритарди. Биз у ерга маълумотнома олиш, чиқинди ташлаш хизматлари учун пул тўлаш ёки камдан-кам ўтказиладиган марака учун катта қозонни олиб туришга борардик.
Кўп қаватли уйлардан иборат маҳаллаларда “хохмач”лар бўлмаган, эски Самарқанд шаҳрида эса кўп сонли қариндошларимиз маҳалла “хохмач”лари билан ёнма-ён яшашади. Ҳар сафар тоғамнинг уйига, Регистон томонга борганимизда ўзим учун ўзгача бир оламни кашф қилардим: тут дарахтларидан тўкилган мевалар билан ёпишқоқ бўлиб қолган асфальт, қўшниларнинг тандирларидаги нонлар, тор ариқли йўлаклар, Сиёб бозоридан 2,5 дақиқалик масофа, булутсиз осмондаги варраклар, масжид, унинг ёнида эса ўша “хохмач”лар йиғилган маҳалла қўмитасининг “бино”си.
реклама
реклама
Қўмитанинг биноси катта эди – ҳақиқий ўзбекча зал. Бу ерда қувноқ ва гапга уста кишилар нарда, шашка, шахмат ва карта ўйнашарди. Улар атрофдаги ҳамма нарсага: стол ўйинларими, чойшаб тутиб тут теришми, халиса тайёрлашми ёки тўй, дафн маросими ва бошқа оммавий маракаларни ўтказишга ёрдам бериш бўладими, ҳаммасига табассум билан муносабатда бўлишарди. Бу инсонлар юзидаги табассум бизнинг Тошмуродимиз орқали тасвирланган Uzbekistan Illustrated саҳифаларига кириб келди.

Унга исмни ўзим ўйлаб топдим. Ҳамма ўзбек номларининг ўз маъноси бор. Тошмурод исми «орзудаги тош» деб таржима қилинади – бу ахир ажойиб исм эмасми?!

Айрим ватандошларнинг фикрича, Тошмурод ўз юрти устидан кулади, шунинг учун ҳам у ватанпарвар эмас. Авваллари Тошмурод юрти устидан эмас, юрти билан бирга кулаётганини исботлашга уринарди. Кейин ҳаммани рози қилиб бўлмаслигини тушунди. Энди у шундай деганларга кулимсираб, қўлини қорнига қўйиб, «хўш» деганча бош ирғайди.
Тошмуроднинг ўзи миллий урф-одатларга амал қилади. Миллий қадриятлар, Тошмуроднинг фикрича, яхши инсон бўлиш, ўзгаларга ёмонлик қилмаслик, ёзда паловни салат билан, қишда турп ва чакка қўшиб истеъмол қилиш демакдир.
  • Миллий қадриятлар – барча қадриятлардан устун. А, кўпроқ чой ичиш ҳам бир миллий қадриятдир.
Тошмурод ўзбекистонликларни ўйлантирадиган хамма нарса ҳақида гапиради – глобал воқеалардан тортиб, маҳаллий об-ҳавогача. Янгиликларни, ижтимоий тармоқларни ўқиб, уларни Тошмуродга сўзлаб бераман. Биз уларни биргаликда муҳокама қиламиз, ҳазил қиламиз, латифалар ўйлаб топамиз – умуман олганда, биз у билан чин дўстмиз.
Яқинда у менга ChatGPT ҳақида гапириб берди:
  • «Менга қара», — деди у, — сунъий интеллектдан чизиш учун мавзулар сўраймиз ва бу мавзуларни midJourney`га ташлаймиз – ва бам! контент тайёр. Кел, шуни йўлга қўямиз, – дейди, – шу расмлар асосида товар ишлаб чиқаришни бошлаймиз».
  • «Бу нарсанинг жони йўқку», – деб баҳслашаман.
  • «Тавсия сифатида "жон" деб қўшиб ёзсак, тасвирлар ҳам жонланиб кетади», – дея таъкидлайди Тошмурод.
Унинг менга берган энг фойдали маслаҳати бу – «Ҳаёт ҳамин» («Ҳаёт шунақа» – тожикчадан) –
ҳар қандай вазиятда ҳам қўлланиши мумкин
бўлган универсал ибора.
Унинг менга берган энг фойдали маслаҳати бу – «Ҳаёт ҳамин» («Ҳаёт шунақа» – тожикчадан) –
ҳар қандай вазиятда ҳам қўлланиши мумкин бўлган универсал ибора.
Ҳар қандай ўзини ҳурмат қиладиган самарқандлик каби Тошмурод ҳам 15 йилдан бери «Грин-карта» олиш учун ариза топшириб келади. Негадир, у ўзи хабарсиз ҳолда унинг номидан яна бошқа аризани «гринкардчи» («Грин карта» олиш учун ариза тўлдириш бўйича агент) топширяпти деб ҳисоблайди, бунинг учун Тошмуродни дисквалификация қилишлари мумкин.
Лекин у ҳали ҳам виза ютиб олмагани ва Бруклиндаги Ocean Parkway`да қўшнилари билан нарда ўйнамаётганидан умуман хафа эмас. «Ҳаётам ҳамин», дейди у, чунки унинг ёнида Меҳринисо исмли чиройли рафиқаси ва ўғли Худойберди бор. Ёрдамчи ҳам вояга етмоқда, кундалик ҳаётда дадасига ёрдам беради. Ўғли баъзида Uzbekistan Illustrated саҳифаларидаги эпизодик ролларда учраб туради.

Тошмурод поп-маданиятда

2015 йилда Telegram`да ўз стикерларини жойлаш имконияти пайдо бўлгач, Afisha Media кўмагида Тошмурод билан стикерлар тўплами яратилди. Етти йилдан ортиқ вақт ичида стикерлар тўплами тахминан 7,5 млн марта ишлатилган.
Тошмурод Ўзбекистон ва яхши кайфият билан ифодаланади. Бу қаҳрамонни кўпинча ўғирлаб ишлатишади: ё Тошмурод китоб муқовасида пайдо бўлиб қолади, ёки у Смоленскдаги овқатланиш жойини реклама қилади. Бу эса унинг халққа ёқишини яна бир бор исботлайди.
реклама
реклама
Менга уни «ўғирлашлари» ёқмайди. Мен ўғрилар билан боғланишга ҳаракат қиламан, ундан рухсатсиз фойдаланишни тўхтатишларини сўрайман. Тошмурод эса бунга фалсафий оҳангда шундай дейди:
  • Эээ мон-э! Чо мукуни нервничать када? Кадан гиран.

    Тожик тилидан таржимаси:
    «Ээ, қўйсангчи! Нега асабийлашасан? Ўғирлайверишсин».
«Ҳаёт ҳамин» — деб ҳисоблайди Тошмурод ва ҳаммага кенг табассум қилиб, чуқур нафас олганча, дунёга маҳалла ҳазиллари призмасидан назар ташлашни тилайди.
«Ҳаёт ҳамин» — деб ҳисоблайди Тошмурод ва ҳаммага кенг табассум қилиб, чуқур нафас олганча, дунёга маҳалла ҳазиллари призмасидан назар ташлашни тилайди.
Матнни Сабина Бакаева тайёрлади.
Иллюстрациялар муаллифи: Жасур Рахимов.
Матн ва график материалларга бўлган барча ҳуқуқлар
«Газета.uz» нашрига тегишли.
«Газета.uz» интернет-нашри сайтида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш шартлари билан қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.


Қизиқ нарсаларни биласиз ва улар билан бўлишмоқчимисиз?

Ҳикоянгизни sp@gazeta.uz электрон манзилига юборинг.

Изоҳ

Жунатиш Чиқиб кетиш Бекор қилиш Муаллиф: 6000 та белги қолди.
"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг